17 декабрь маълумотларига қараганда, АҚШ нинг Apple компанияси уч кун ичида Хитойнинг ўзида 2 млн. дона iPhone® 5 смартфонини сотган. Apple компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган iPhone®5 смартфони савдоси Хитойда 14 декабрь куни бошланган эди. Компания бош директори Тим Кукнинг айтишича, iPhone 5 ҳаридорларининг смартфонга нисбатан реакциялари шуқадар кучли бўлдики, ўз навбатида бу сотувда мутлақ рекорд ўрнатилишига олиб келди.
«Хитой биз учун жуда муҳим бозор ҳисобланади, ҳаридорлар Apple техникасини сотиб олишни интизорлик билан кутишади», - дейди Кук. 12 сентябрь куни Apple компанияси iPhone 5 смартфонини тақдим этган эди, унинг корпуси шиша ва алюминийдан ишланган бўлиб, аввалги смартфондан 18%га ингичкароқ. iPhone 5 смартфонида тўрт дюймли Retina экрани қўлланилган, айнан шу сабабли смартфон iPhone 4Sдан «баландроқ» кўринади. Смартфоннинг янги дисплейи ранглар кўринишини 44% га ёрқинроқ кўрсатади.
|