Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 1 июндан бошлаб янги телеканални эфирга узатади. 2013 йил 1 июн соат 08:00дан бошлаб, "Болажон" телеканали ўз кўрсатувларини намойиш эта бошлайди.
Эътироф этиш жоиз, мазкур янги телеканал "Ёшлар" ЁАЖ базасида фаолият олиб боради. Унда асосан болалар учун мўлжалланган кўрсатув, филм ва мултфилмларнинг намойиш этилиши кўзда тутилган. Яна бир жиҳат, "Болажон" телеканали ҳам рақамли ТВ орқали эфирга узатилади яъни уни телевизорида тюнер мавжуд бўлган ёки тюнер ускунасисни ўрнатган томошабинлар томоша қилишлари мумкин.
Бундан аввал болалар учун мўлжалланган мазкур янги телеканалнинг "Тошкент" ДУК базасида ишга тушириш режалаштирилаётгани айтилганди, лекин кейинчалик уни "Ёшлар" базасида ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган кўринади. Бунга директор Хайрулла Нуриддинов раҳбарлигидаги "Ёшлар" телеканали ижодий жамоасининг салоҳияти кучлироқ экани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ҳозирда МТРК таркибида «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Тошкент», «Спорт», «Madaniyat va ma’rifat» ва «Dunyo bo‘ylab» ҳамда 12 та худудий телерадиокомпаниялар фаолият юритмоқда. Яқин орада МТРК таркибида яна бир неча янги телеканалларнинг ташкил этилиши режалаштирилган. Manba: www.darakchi.uz
|