Италиялик архитектор Дэвид Фишер бутун дунё бўйлаб турли шаҳарларда ҳаракатланувчи биноларни яратиш бўйича ўз режасини тақдим этди. У Манхэттенда яшовчи дўстининг квартирасидан ажойиб манзарани кўрганидан кейин илҳомланиб кетган. Архитектор ўз сайтида буни архитектурадаги янги давр деб таъкидламоқда.
У яратмоқчи бўлаётган биноларнинг баъзи қаватлари ҳар 90 сонияда 360 даражага айланиб туради. Уларнинг дастлабки иккитасини Дубай ва Москва шаҳарларида барпо этиш режалаштирилган, қолганлари эса Лондон, Милан, Париж, Рим, Нью-Йорк ва Майамида қурилади.
Ҳар бир ҳаракатланувчи бино ўзининг автоном қувват тизимига эга бўлиб, бунда шамол ва қуёш энергиясидан фойдаланилади. Бинони электр энергияси билан таъминлаш учун ертарлича энергия ишлаб чиқариш мақсадида ҳар бир қаватга 79 та шамол турбинаси ўрнатилади.
|