Шу йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 21-23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 21-23 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 20 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 21-23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 20 ноябрда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 21-23 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво ўзгариб туради, 20 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 21-23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 20 ноябрда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 21-23 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 20 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 21-23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 20 ноябрда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ, 21-23 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда эса 20-21 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (асосан қор шаклида) бўлади, 22-23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 20 ноябрда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ, 21-23 ноябрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади
Foto: Olam.Uz Manba: Kun.Uz
|