Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ушбу босқичга етиб келган 16 та жамоа ўзининг рақиблари номини билиб олди. Шубҳасиз, ушбу босқичнинг энг шиддатли баҳслари "Милан" - "Барселона" ҳамда "Реал" - "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасида кечади. Афсуски, ушбу грандлардан иккитаси мусобақани эрта тарк этади. Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувлар 12, 13, 19 ва 20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари бўлса, 5, 6, 12 ва 13 март кунлари бўлади.
Қуръа жуфтликлари билан танишинг:
"Галатасарой" - "Шальке-04"
"Селтик" - "Ювентус"
"Арсенал" - "Бавария"
"Шахтер" - "Боруссия"
"Милан" - "Барселона"
"Реал" Мадрид - "Манчестер Юнайтед"
"Валенсия" - ПСЖ
"Порту" - "Малага"