1 октябрдан бошлаб, Тошкент шаҳри аҳолиси ва ташкилотлари учун марказий исситиш ва иссиқ сув тарифлари 6,4%га қимматлашади.
Пойтахт аҳолиси марказий исситиш учун эндиликда бир квадрат метр учун ойига 663,05 сўм ўрнига 705,42 сўм тўлайди.
Иссиқ сувнинг янги тарифи ҳисоблагич йўқ бўлса, киши бошига 8827,81 сўмни (ҳозир — 8297,58 сўм) ташкил қилади. Ҳисоблагич ўрнатилган бўлса, бир куб метр сув учун 2260,51 сўм (ҳозир - 2124,73 сўм) тўлаш керак бўлади.
Умумий душдан фойдаланувчи умумий уйларда яшовчи аҳоли учун киши бошига ойига ҳозирдаги 6172,6 сўм ўрнига 6567,04 сўм олинади.
Корхона ва ташкилотлар учун иссиқлик энергиясининг улгуржи тарифи 1 Гкали ҚҚС сиз 39658 сўм (ҳозир — 37276 сўм) ва ҚҚС билан 1Гкал учун 47589,6 сўмни (ҳозир 44731,2 сўм) ташкил қилади.
"Сувсоз” корхонаси кейинги ойдан бошлаб совуқ сув тарифлари ошишини эълон қилди. Нархлар ўртача 3,5%га қимматлашган.
Марказлашган иссиқ сув таъминотига уланган уйлар яшовчи аҳоли учун 1 кубметр совуқ сув (ҳисоблагич бўлса) 266 сўм, ҳисоблагич бўлмаган уйлар учун киши бошига ойига 2669,98 сўмни ташкил қилади.
Барча қулайликларга эга хусусий уйларда, канализацияга уланган бўлса, 1 кубометр сув 193 сўм, уланмаган бўлса 120 сўм, ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, киши бошига ойига 2283,59 сўм тўланади.
Ҳозирча, газ, электр, чиқинди учун тарифларнинг оширилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Manba: www.darakchi.uz