Америкалик беш ёшли болакай ғайриоддий ақлий тафаккурга эга.
Иллинойс штатида яшайдиган Гус Дорман шундай кичик ёшда сайёрамизнинг барча бурчакларидаги даҳоларини бирлаштирадиган Mensa интеллектуал жамиятига аъзо бўлган.
Гус тувакда ўтирган даврларидаёқ қўлига илинган нарсани: газеталардаги эълонлардан тортиб, ихтисослаштирилган журналлардаги илмий мақолаларгача ўқиб чиқар эди. Болакай отасининг сўзларига кўра, у бир ярим ёшиданоқ китоб мутолаасига меҳр қўйган. Гус Дорман ҳатто Менделеев жадвалидаги барча даврий элементларни қисқа фурсатда ёд олган.
Энг ҳайратланарлиси шундаки, Стэнфорд-Бине тестидан ўтган бу ноёб истеъдод эгаси 147 балл йиғиб, бу борада Билл Клинтон ва Наполеондан ҳам ўзиб кетган.
Гус мактаб дарсларида ниҳоятда зерикаётганидан шикоят қилмоқда. Тенгдошларидан ақлий жиҳатдан юз баробар ўзиб кетган бу болакайнинг аҳволини тушунса бўлади.
|