«Диёнат» газетасининг ёзишича, Наманган шаҳри педагогика коллежи талабаси, расман турмуш қурмаган Феруза Ҳайдарова номаълум шахсдан кўрган ўғил фарзандини тириклайин ҳожатхонага ташлаб юборган.
«Феруза кўпинча уйда ёлғиз қолган. Ўзининг айтишича, номусини ўз уйида йўқотган. Лекин тергов давомида у айбдор санаган йигитнинг айби исботланмади», – деб хабар беради Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси терговчиси Шавкатжон Бигматовга таянган ca-news нашри.
«Шармандаликдан халос бўлишни кўзлаб амалга оширилган» жиноятда судланувчининг ота-онаси ва яқинлари беэътиборликда айбланган. 1994 йилда туғилган Ҳайдарова қилмиши учун Жиноят кодексининг 99-моддаси билан айбдор деб топилган. 99-моддага кўра, онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон қасддан ўлдириши 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.