Футбол бўйича Ўзбекистон миллий
чемпионатида анчадан буён тўп суриб келаётган кам сонли легионер
футболчилардан бири Дэвид Ония бу йил ҳисоб бўйича еттинчи мавсумда
иштирок этишга яқин турибди.
Ушбу футболчи «Бухоро» жамоасининг
илк йиғинида иштирок этди ва клуб билан бир йиллик шартномага имзо
чекди. «Эрудит Спорт» нашрига интервью бераркан, унга бошқа клублардан
ҳам таклиф бўлгани, лекин «Бухоро»да қолишга қарор қилганини, бу жамоада
ярим йил тўп суриб, тез киришиб кетгани ва мухлислар билан ҳам яхши
муносабатда эканини айтди. - Мана 6 йилдирки Ўзбекистонда яшаяпсиз. Мамлакатимиз фуқаролигини қабул қилдингизми ёки ҳали улгурмадингизми?
- Ҳали олганимча йўқ. Аммо, Ўзбекистон
фуқаролигини қабул қилмоқчиман. Чунки, оилам, фарзандим шу ерда
туғилди. Ўзим ҳам 2007 йилдан буён шу ерда яшаб, оз мунча дўст ва
танишлар орттирдим. Ўзимни бу ерда бахтлиман, дея оламан. Тўғриси, шунча
йил яшаб аллақачон ўзимни самарқандлик деб ҳисоблайман.
|