Актриса Айшвария 2013 йилни меҳрибонлик уйларига ташриф буюриш билан бошлади. У йил бошиданоқ болалар уйига 30 минг АҚШ доллари миқдорида хайрия қилган. Маълумотларга кўра, актриса Мумбайда ўз меҳрибонлик уйини очишни режалаштираётган экан. Актриса бундай савоб ишлар орасида ижодга вақт топа олармикан ёки ижоддан чекинармикан, буни вақт кўрсатади.