" Мен ҳар доим бошқалар уддалаши қийин бўлган ишни амалга оширишни орзу қилардим. Бу кўприк мен учун жуда азиз, уни ясаш учун кетган 34 йиллик ҳаётимни мазмунсиз деб хисобламайман, чунки мен ўз орзуимни амалга оширдим” дейди АҚШлик Скотт Вивер. У 1977 йилда Сан-Францискодаги "Олтин дарвозалар” номли машҳур кўприкни оддий тиш кавлагичларни бир-бирига елимлаган ҳолда ясашни бошлайди. 17 ёшида "қурилиши” бошланган ушбу кўприкни Скотт бир неча бор қайта қуради. Чунки муваффақиятсиз ёки қийшиқ чиққан бўлакларнинг ўзини қайта қуриш мумкин бўлмай, балки ҳаммасини бузиб қайта ясашга тўғри келарди. Ўтган йили у кўприкни ясаб тугатди. Бунинг учун унга ҳаётининг 34 йили, 100 000 дан зиёд тиш кавлагичлар керак бўлди. Скотт ўзининг шунча йиллик меҳнатини атиги 40 000 АҚШ долларига сотишни режа қилган. Тўғри, атрофдагиларнинг фикрича бу нарх бундай санъат асарига нисбатан анча паст, деб баҳоланмоқда.
|