2012 йилнинг ёз мавсумида АҚШнинг Колорадо штатида бўлиб ўтган Бэтмен ҳақидаги фильм премьераси чоғида отишма содир этган ва бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлган америкалик Жеймс Холмс Ислом динини қабул қилди.
Daily Mail газетасининг ёзишича, айни вақтда қотил қамоқда сақланмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жеймс Холмс ўтган йили тунда Аврора шаҳридаги кинозалга "Қора рицарь: Афсонанинг қайта туғилиши" фильми бошланганидан сўнг кўздан ёш сиздирувчи газ сепиб, томошабинларга қарата ўқ узган. Оқибатда 12 киши оламдан ўтган.
Маълумотларга қараганда, қотил ҳозирда беш вақт Намоз ўқиб, Аллохга ибодат қилмоқда. Бўш вақтини эса Қуръон китобини ўқиш билан ўтказмоқда. Шунингдек, Холмс мусулмонлар учун харом саналган егуликлардан ўзини тийиб, овқатланиш тартибига ҳам қатъий риоя этмоқда.
Кузатувчиларнинг қайд этишларича 25 ёшли айбланувчи шу йилнинг март ойи бошида бўлиб ўтган суд ишига ҳам соқол ўстирган ҳолда иштирок этган.
Айрим манбаларга қараганда, Холмс шу йўл орқали кинозалда амалга оширган қонли жиноятини оқламоқчидек, виждон азобидан қутилмоқчидек кўринмоқда. Гўёки у бир мусулмон сифатида кофирларга қарши жиҳод уюштирган-у ва бундан гуноҳга ботмагандек.
Колорадо штати қонунчилигига мувофиқ Холмс ушбу жинояти учун умрбод қамоқ жазосига ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Унинг суди шу йилнинг 5 август куни бошланади.