Хитойлик ҳайкалтарош Дай Гэнь "агар автомобил олишга имкон бўлмаса, уни ўзим яратишим керак” деган ҳаёлда BMW русумли автомашинани қизил ғиштдан ясашга муваффақ бўлди. Деярли бир йиллик вақт ичида Дай аввал машинанинг асосини ясади, сўнг тайёр бўлган катта ўлчамдан аста-секин BMW Z4 автомобилининг аниқ нусхасини барпо қилди. Ушбу ғиштин машинанинг узунлиги -5 метр, эни -2,15 метр, баландлиги -1,6 метр, оғирлиги эса 6,5 тоннани ташкил этади. Ойналаридан ташқари машинанинг барча деталлари ғиштдан ишланган. "Мен ушбу санъат асарини, санъатнинг қадрига етадиган бирор бадавлат киши ўз коллекциясини янада бойитиш учун сотиб олади деган умиддаман”, дейди Дай Гэнь.