Нью-Йоркда "Westminster Kennel Club" 137- энг чиройли итлар халқаро танлови бўлиб ўтди.
Унинг натижаларига кўра қора карлик "Банана-Жо" аффенпинчери энг чиройли ит деб топилди.
Тўққиз ёшли мафтункор маймунсимон "Банана-Жо" аввал ўз гуруҳидагилар орасида кейин эса финалга чиққан етти иштирокчи ит орасида энг "гўзали" деб тан олинди.
Якуний босқичда "Банана-Жо" билан америкалик фоксхаунд, оппоқ бишон фризе, қаттиқ юнгли немис поинтери, португалиялик ғаввос, фокс-терьер ва бобтейл зотли итлар биринчилик учун кураш олиб боришди.
Аффенпинчер қадимий итлар зотидан бўлиб, унинг тасвирини Альбрехт Дюрернинг асарларида учратиш мумкин. Бор-йўғи 30 сантиметр келадиган паст бўйли ит, табиатан жуда сезгир ва зийрак.
"Банана-Жо" танлов давомида томошабинларнинг ёқимтойига айланиб қолди ва уларнинг гулдуроз қарсакларига сазовор бўлди.
"Westminster Kennel Club" танловнинг кумуш тожига инглиз овчарка ити, бошқача қилиб айтганда "Бугабу” лақабли бобтейл сазовор бўлди.
Ушбу "гўзаллик" танловида 190 турга мансуб 2,7 мингта тўрт оёқлилар иштирок этишди. Бу йил илк бор "Мэдисон сквер-гарден"даги итлар подиумига рассел-терьер ҳамда триин-уокер кунхаунд наслига мансуб итлар ҳам қатнашишган.