Seshanba, 17.06.2025, 13:14
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
Muxlisbek Berdiyev-Chinni gullar 
Dan-Balan-Lyubi 
Pirimqul Qodirov. Qora ko'zlar (roman) 
Ўзбекистон-Қатар ўйини чиптасини махалла оркали олиш мумкин 
Бирлашган Араб Амирликларида лочин ови фестивали (фотосуратлар) 
(Наша Раша) 2 сезон 
"Анжи" "Ганновер"ни енгди, Одил Аҳмедов гол урди (видео) 
Ummon-Ona 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Апрель » 23 » Барча йўллар шу ерда тугайди. Гўрков билан суҳбат
18:44
Барча йўллар шу ерда тугайди. Гўрков билан суҳбат

Сен-мендан аввал ҳам тун-кун бор эди,
Айланган фалак ҳам бутун, бор эди,
Тупроққа авайлаб қадамингни қўй,
Бу тупроқ қоракўз бир нигор эди.
                                      Умар Ҳайём


"Қабристон боқий оламнинг фоний дунёдаги элчихонасидир” деган эди ғарб мутафаккирларидан бири. Дарҳақиқат, ҳар гал марҳумлар маконига йўлимиз тушса, қалбимизни алланечук ҳазин туйғулар чулғаб олади. Ҳаётимиз боқий эмаслигини яна бир карра англаб етамиз. Умри ана шу "индамаслар олами”да ўтаётган ҳамюртларимиздан бирини суҳбатга чорладик. Унинг кечинмалари, ўй-фикрлари, қарашлари билан танишишга ҳаракат қилдик. Демак, меҳмоним Тошкент шаҳридаги  "Ғойиб ота” қабристони ходими.




АЁЛЛАР ЭРКАКЛАРДАН БИР ГАЗ ПАСТГА ДАФН ЭТИЛАДИМИ?
– Мен Абдуқобил Воҳидов бўламан, – деди бизга рўпара бўлиб, муддаомизни тинглаган суҳбатдошимиз. – Шу қабристонда 40 йилдан буён гўрковлик қиламан. "Ғойиб ота” қабристони XVI асрда барпо этилган. Қабристоннинг катталиги қарийб етти гектардан зиёдроқ.

– Яқинда бир мухлисамиз телефон орқали антиқа бир савол берганди. Унинг айтишича, аёлларнинг қабри бир қулоч  пастга дафн этилар экан. Бунинг сабаби эса, аёл кишининг гуноҳи кўплигида деб изоҳланар экан.

– Йўқ, ундай эмас. Аёлми, эркакми қабри бир хил бўлади. Қадимдан аёлларнинг маҳрамлигини сақлаш учун чуқурроқ, бу ҳам бир газ эмас, чамаси икки қарич пастроққа дафн қилинган. Эркакларнинг қабри лаҳад қазилганда белгача, аёлларники эса кўкраккача бўлган. Аммо айни вақтда ҳамма қабрлар бир хилда қазилади.
 
ҚАБР ҚАЗИШНИНГ 10 ДАН ОРТИҚ ТУРИ БОР
Шуни ҳам айтиш керакки, қабр қазишнинг ҳам 10 дан ортиқ тури бор. Масалан, мусулмонча, русча, яхудийча, татарча, европача ва ҳоказо.

– Одамлар орасида "фалончини қабр қабул қилмабди”, "ер қаттиқлик қилибди”, "қабридан илон чиқибди”, деган гаплар юради. Шундай бўлиши ҳам мумкинми?

– Мен бу фикрга қўшилмайман. Қабристонда сиз айтаётган судралиб юрувчилар, ҳашаротларнинг бўлиши табиий ҳол. Маййитга келсак, уни қабристоннинг айнан қаерига кўмилаётгани ҳам аҳамиятли. Чунки қабристоннинг юқори ва пастки қисмлари бўлади. Қаердадир ерни кавлаш осон, қаердадир қийин.

ЎЛИКЛАРДАН ЭМАС ТИРИКЛАРДИН ҚЎРҚИШ КЕРАК

– Кўпинча гўрковларнинг хонадонлари қабристон билан пардевор бўлади.
– Ҳа, шундай. Бизнинг хонадонимиз ҳам қабристон билан ёнма-ён.

— Қабристонда кечаси юрган кишилар шарпа, руҳларни кўришар, овоз эшитар экан, шу тўғрими?
— Йўқ (кулади). Қадимгилар "ўликлардан эмас, тириклардин қўрқ”, деб бекорга айтишмаган. Марҳумлар гўёки қабр устига қўйилган тошдек: жим, овозсиз, зарарсиз. Улар сизга ҳеч қандай зиён етказмайди. Тириклар орасида эса ортингиздан иғво қилиб, бурнингизни қонга белайдаганлар ҳам топилади. Ҳар куни шом олдидан қабристонни бир бор айланиб, кўриб чиқаман. Кейин эшикни ёпаман. Чунки кун бўйи кўплаб инсонлар келади, уларнинг бирор нарсаси қолиб кетмаганмикан, ҳамма нарса ўз жойида турибдими, зийрак туришимиз керак.
 
ЎРИНГА-ЎРИН ДАФН ЭТИШ НИМА ДЕГАНИ?

– Баъзида фалончини отасининг ё онасининг қабрига қўйишибди, деган гапларни эшитамиз. Қабр устига қабр қўйилиши мумкинми?
– Ҳа.  Кўпинча маййитнинг яқинлари келиб, отам ёки онам "мен вафот этсам фалончининг қабрига қўйинглар”, деб васият қилганди, илтимос вафот этган инсонни у истаган қабрга дафн қилайлик, деб келишади. Аммо бундай қилишдан аввал қабрда ётган биринчи майит яқинда дафн қилинмаган, камида бир неча йил ўтган бўлиши лозим бўлади. Шундан кейин биз маййитнинг эгаларидан ёзма илтимоснома оламиз ва улар айтган қабрни очиб маййитни дафн этамиз. Бир қабрга иккинчи маййитни дафн этишда ҳам икки йўл бор: маййитни ўринга-ўрин қўйиш ва биринчи марҳумнинг ёнига қўйиш. Яъни, биринчи ҳолатда илк марҳумнинг суяклари йиғилиб, махсус оқ сурупдан тикилган халтачага солиб, қабр ичидаги токчага қўйилади ва янги маййитни айнан унинг ўрнига қўйилади. Иккинчи ҳолатда эса, биринчи марҳумнинг суякларига тегмаган ҳолатда ёнидан жой қазилади ва маййитдафн этилади.

ҚАБРИ ҚАЗИБ УЛГУРИЛМАГАНЛАР ҲАМ БЎЛАДИ

– Маййит олиб келинган вақтда қабри қазиб улгурилмаган ҳолатлар ҳам бўладими?
– Ҳа, агар вафот этган кишининг яқинлари бизга кеч ҳабар беришса шундай бўлади. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, пешинда дафн қилиниши керак бўлган маййитнинг вафот этганлиги ҳақидаги ҳабарни бир ёки икки соат аввал келиб айтишади. Бу нотўғри, чунки ҳар бир қабрни тайёрлаш учун камида 4 соат вақт керак. Қиш кунларида эса 6 соатгача вақт кетади. Бунинг устига биз маййитнинг яқинлари томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатларсиз дафн маросимини ўтказолмаймиз.

– Айнан қандай ҳужжатлар?
– Шифокорнинг ўлим сабаби ҳақидаги маълумотномаси, ФҲДЁ томонидан бериладиган ҳужжат.

МАРХУМЛАРНИ ДУОТАЛАБ ҚИЛИШ КЕРАКМАС
— Яна бир савол. Мухлисларимиздан бирининг катта опаси вафот этган бўлиб, у тушига жуда кўп кирар экан. Бир неча ой давомида шу ҳол такрорланавергач, яқинларидан кимдир опанг дафн этилган қабрнинг ёнига катта суякни кўмиб келишинг керак дейишибди. Мухлисамиз шундай қилибди, буни қарангки, опаси тушига кирмай қўйибди. Сиз бундай иримларга қандай қарайсиз?
– Биласизми, марҳум инсонлар тирикларнинг тушига бекорга кирмайди. Унут бўлиб кетган, дуоталаб марҳумлар тирикларнинг тушига киради. Шундай ҳолларда яқинларининг илтимоси билан марҳумнинг қабри олдига оқ сурупга ўралган суяк кўмилади. Баъзида оқ кўйлак олиб келиб, уни совуқ сувга ботириб, қабр устига бир неча дақиқага ёпиб, сўнг ўзининг устига ёпиб, ўтириб дуо ўқийдиган инсонларни ҳам кўрамиз. Дуо марҳумлар учун энг яхши нарса.
 
ДУО ҲАҚИДАГИ РИВОЯТ
– Қабристонга ҳар куни келадиган кишилар ҳам борми?
– Ҳа, ҳар ҳафтанинг жума, чоршанба куни келадиганлар ҳам бор. Уларнинг яқинлари ётган қабр доимо тоза, озода туради. Аммо ҳеч ким хабар олмайдиганлари ҳам йўқ эмас. Балки уларнинг яқинлари қабристон олдидан кунига икки марта ўтар, аммо ақалли бир марта кириб, вафот этганлар руҳига дуо ўқимайдиганлари ҳам бор. Отам "тирик инсонга овқат, кийим бош зарур бўлганидек, марҳумларга дуо ҳам шунчалик зарур. Дуо улар учун ҳам кийим, ҳам таом” дерди. Шу ўринда сизга бир ривоятни айтиб бераман. Уни мен марҳум устозим Зиёвуддин қоридан эшитганман.
Қадим замонда бир аравакаш бўлган экан. У одамларнинг юкларини бозорга ташиб бераркан. Ҳар куни уйдан бозорга қараб кетаётганида ҳам, қайтаётганида ҳам йўлнинг ўртасида жойлашган қабристон олдидан марҳумларнинг ҳақига дуо қилиб ўтаркан. Бир куни у бозорга кетишда дуо қилибди-ю, уйга қайтаётганида эса унутибди. Шунда ҳалиги одам туш кўрибди, тушида уй эшиги бузилиш даражасида тақиллаётганини кўрибди. Бориб очса, кафанда турган оломонни кўрибди. Улар "бугун уйга қайтаётиб бизнинг ҳақимизгу дуо қилмадингиз, сиз ҳам бизнинг қаторимизга қўшилдингизми, деб ўйлаб сиздан ҳабар олгани келгандик”, дейишибди. Қаранг, дуо марҳумлар учун қанчалар зарур.

ҲАР БИР КИШИ ВАСИЯТИ БЎЙИЧА ТУПРОҚҚА ҚЎЙИЛАДИ

– Бир ҳикояда ўқигандим. Баъзи аёллар турмушга чиққан жойида рўшнолик кўрмаса, ҳаёти азобда ўтса, тириклигида ўлсам, ота-онамнинг олдига кўминглар, деб айтар экан. Борган ерида бахтли бўлган аёллар эса турмуш ўртоғимнинг ёнига кўминглар, дер экан, аслида ҳам шундайми?
– Ҳа. Шундай васият қилган аёллар, оналар йўқ эмас. Аслида инсон тириклик вақтида қаерга кўмилишини ўлимдан бехабар ҳолда айтади. Марҳумнинг қаерга дафн қилиниши унинг ўз истагига боғлиқ. Агар тириклигида бу ҳақда гапирмаган бўлса, васияти бўлмаса, у турмуш ўртоғи ва фарзандлари айтган жойга дафн этилади.

ҚАБРДАН ЧИҚҚАН АЁЛ ВОҚЕАСИ

– Бу қабристонда ғайритабиий воқеалар ҳам бўлганми?
– Менинг 40 йиллик фаолиятим давомида бундай ҳолат бўлмаган. Аммо бувам гўрков бўлиб ишлаганларида бир воқеа бўлган экан. Бу клиник ўлим билан боғлиқ.

– Айтиб берсангиз...
— Бу воқеа 1920–1950 йилларда бўлиб ўтган экан. Бир куни дафн қилиш учун қабристонга битта ёки иккита фарзанд кўрган келинчакни олиб келишибди. У ток уриши оқибатида вафот этган экан. Аёлни дафн қилишибди, ҳамма тарқабди. Бувам кечқурун қабристон эшигини ёпишдан аввал ҳамма ёқни текшириш учун қабристонга кириб, янги қабрнинг олдидан ўтиб кетаётиб, қабр ичидан келаётган овозни эшитибди. Овоз тўхтовсиз келавергач, бир неча кишилашиб қабрни очишибди. Шунда кундузи дафн этилган ток урган келинчакнинг тирик экани маълум бўлибди. Ернинг нами танасидаги токни тортиб олиб, аёл ўзига келган экан-да. Уни қабрдан олиб чиқиб, кечаси уйини топишибди, эшикни тақиллатиб, эрини чақиришибди ва нима бўлганини айтмасдан қабристонга бошлашибди. Сўнг унга аёлининг тирик эканини тушунтиришибди. Эри келинчакнинг устига кийим кийдириб олиб кетибди. Уларни қайта никоҳлашибди. Бувамнинг айтишларига аёл шу воқеадан кейин 8 та фарзандли бўлган экан.

– Танлаган касбингиздан афсусланмайсизми?
– Йўқ. Ота-бобомнинг касбни давом эттириш мен учун шараф. Қолаверса, бу касбни ҳамма ҳам эгаллай олмайди. Шу фурсатдан фойдаланиб қабристонга келадиган ҳар бир киши, қабристон олдидан ўтадиган инсонларга марҳумларнинг ҳақига дуо қилишлари, узоқ-яқинда ётган яқинлари, ота-оналари, қариндошларининг қабрини зиёрат қилиши, хабар олиши фарзанднинг, яқинларининг бурчи эканини айтиб ўтмоқчиман. Ўтганларнинг руҳлари шод, жойлари жаннатдан бўлсин.

Раздел: Истории | Просмотры: 1412 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Зуб — единственная часть человеческого организма, которая не способна к самовосстановлению.
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2727
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1340
3Sarvar va Komil - Telbaman 1138
4Shohruhxon - Go'zalina 1219
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1165
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1091
7Bojalar - Ona  991
8Shohruhxon - Majnun 978
9Dilso'z - Onam 996
10Lola - Sog'indim 1000
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 960
12Rayhon - Tabib  966
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 983
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 934
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 804
16Ummon - Meni Aldadi 782
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 782
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 676
19Ummon - Soat 7da 644
20Shohruhxon - Ey Sabo 684
21Lola - Ovutay  612
22Umidaxon - Biyo-biyo 617
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  706
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 670
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 646
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2727
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2540
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2436
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1652
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1442
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1340
7Shohruhxon - Go'zalina 1219
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1165
9Sarvar va Komil - Telbaman 1138
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1091
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2025
Хостинг от uCoz