Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Октябрь » 27 » Дунёдаги энг машҳур осма йўллар (ФОТО)
15:24 Дунёдаги энг машҳур осма йўллар (ФОТО) |
Бизнинг тушунчамиздаги биринчи осма йўл 1866 йили Швейцарияда ишга туширилган бўлиб, у сайёҳларни томоша майдонига етказишга хизмат қилган. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тоғ-чанғи спорти ривожланиши билан осма йўллар қурилиши ҳам кўпайди.
Чжанцзяцзе боғидаги осма йўл (Хитой): энг қизиқарли
Хитойдаги Чжанцзяцзе боғи сайёҳлар орасида аллақачон оммабоп бўлган. Айнан шу ерда, режиссёр Жеймс Кэмеронни "Аватар” фильмида "учувчи тоғлар”ни яратишга илҳомлантирган қоялар орасида, Тяньмэн тоғи қад кўтарган бўлиб, унда афсонавий Осмон дарвозаси ғори жойлашган.
Чжанцзяцзе боғидаги осма йўлни "осмонга олиб борадиган йўл” деб бежиз айтишмайди. Йўлнинг баъзи қисмларида у 70 даража бурчак остида юқорига ҳаракатланади. Тоққа олиб борадиган йўл 40 дақиқани эгаллайди, босим ўзгариб тургани боис баъзида йўловчиларнинг қулоғи битиб қолади, кабинадаги ҳарорат эса кескин тушиб кетади. Боғ устида тез-тез қалин туманни кўриш мумкин, бу атрофдаги манзарага ғайритабиийлик руҳини бағишлайди. Гентинг осма йўли (Малайзия): энг тез
Гентинг — денгиз сатҳидан 2 000 метр юқорида жойлашган кўнгилхушликлар шаҳридир. Уни Малайзиянинг Лас-Вегаси дейишади. Бу ерда 20 та ҳашаматли меҳмонхона, бир нечта аттракционлар парки ва мамлакатдаги ягона қонуний казино ҳам бор.
1997 йил 21 февралда очилган осма йўлнинг катта қисми жунгли ўрмонлари устидан ўтади. Ҳаво очиқ бўлган пайтда баланддан туриб пастдаги маймунларни кўриш мумкин. Гулмарг осма йўли (Ҳиндистон): энг баланд
Охирги йилларда Ҳиндистон ва Покистон бўлиб ололмаётган Жамму ва Кашмир штатидаги жанговар ҳаракатлар тўхтаб, маҳаллий ҳукумат сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга уринмоқда.
Ҳозир штатда ўнлаб сайёҳлик масканлари мавжуд. Улардан бири Ҳимолой тоғларида жойлашган Гулмарг тоғ-чанғи курортидир. Бу ердаги осма йўлнинг умумий узунлиги 5 км ни ташкил этади. У соатига 600 кишини ўтказиш қобилиятига эга. Осма йўл очилишидан олдин чанғичилар тоққа вертолётда кўтарилган, бу эса чанғида учиш қийматини анча қимматлаштирган. "Sternensauser” осма йўли (Швейцария): энг қўрқинчли
Энг ғаройиб йўлни Швейцариянинг Хох-Ибриг курортида кўриш мумкин. Унда учиш учун кабинага ўтириш ва фотоаппаратни тайёр тутишга хожат йўқ, чунки сизга шлем бериб, хавфсизлик камарини тақишга мажбур этишади. Гап шундаки, "Sternensauser” осма йўлида йўловчилар ўз танасининг оғирлиги остида ҳаракатланади. Осма йўл 75 метр баландликда бир нечта платформа орасига тортилган кабелдан иборат.
Ҳаракат пайтида йўловчи соатига 70 дан 90 км гача тезликни ривожлантиради, шу туфайли эркин парвоз ҳисси ҳосил бўлади. Осма йўлга катталар ҳамда 9 ёшга тўлган ва бўйи камида 130 см бўлган болалар қўйилади. Йўловчининг рухсат этилган вазни – 30 дан 125 кг гача. Сентоза оролидаги осма йўл (Сингапур): шишали мўъжиза
Сингапурдан 25 км жанубда Сентоза ороли жойлашган. Бу ерни Осиёнинг Диснейленди дейишади. Оролда аттракционлар парки, океанариум ҳамда уч километрга чўзилган оппоқ қумли пляжлар мавжуд.
Маҳаллий осма йўл тўлиқ шишадан тайёрланган кабиналар юра бошлаган дунёдаги биринчи йўл ҳисобланади. Бунинг устига сингапурликлар бу йўлга "биринчи зийнатли йўл” номи берилишига ҳам эришди. 2010 йилда томи ва шиша бортлари "Swarovski” кристаллари билан безалган еттита VIP-кабина ишга туширилди. Татев осма йўли (Арманистон): энг узун
2010 йил 16 октябрда Арманистонда "Татев қанотлари” номини олган осма йўл ишга тушди. У Гиннес рекордлар китобига энг узун осма йўл сифатида кирди. Ушбу йўл Воротан дарёсининг дараси устидан ўтадиган 5,7 км масофага чўзилган.
Осма йўл пайдо бўлишидан олдин Татевга жар бўйлаб тик кетган илон изи йўл орқалигина бориш мумкин эди. Ҳозир эса сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли Татевга йил давомида бориши мумкин. Осма йўл кабинкалари соатига 37 км тезликда ҳаракатланади ва масофани бор-йўғи 11 дақиқа 25 сонияда босиб ўтади. Мисхор — Ай-Петри осма йўли (Қрим): тирговучсиз энг узун йўл
Ушбу осма йўл қурилиши 20 йилга чўзилди. Уни барпо этиш ишлари 1987 йилда бошланган эди. Ҳозир Украинада осма йўллар жуда кўп, уларнинг аксарияти айнан Қримда жойлашган.
Мисхор — Ай-Петри осма йўли уникал ҳисобланади. Унинг ўрта ва юқоридаги станциялари орасида Гиннес рекордлар китобига киритилган Европадаги энг узун тирговучсиз бўшлиқ жойлашган: икки километр масофада ҳеч қандай оралиқ тирговуч йўқ. Гренобль осма йўли (Франция): шаҳар ичида биринчи
ХХ аср бошида Гренобль ҳукумати бутун жаҳонга машҳур ёдгорлик бўлган Бастилия қалъасига боришни осонлаштириш йўлини ўйлаб қолади. Шу тарзда осма йўл қурилиши ғояси пайдо бўлади. Осма йўл Греноблнинг қиёфасини батамом ўзгартириб юборди.
Биринчи йўловчи кабинкалар 21 нафаргача кишини сиғдирган. 1976 йилда уларнинг ўрнига плексигласдан тайёрланган кичкина олти кишилик кабинкалар қўйилади. Тез орада уларга фазовий тухумлар номи берилади. Масада осма йўли (Израиль): энг тарихий
Масада — эрамиздан олдинги 25 йилда барпо этилган қадимий қалъа. У қоялар орасида жойлашган.
Масада ҳар доим сайёҳларнинг эътиборини тортиб келган бўлса-да, фақат 1971 йилдан кейингина унга олиб борадиган осма йўл қурилди. У дунёдаги энг паст йўл ҳисобланади: унинг пастки станцияси денгиз сатҳидан 257 метр баландликда жойлашган бўлса, устки станция ундан бор-йўғи 33 метр баландликда.
"Complexo do Alemao” осма йўли (Бразилия): энг арзон
Рио-де-Жанейро фавелалари Бразилия пойтахтининг энг криминоген мавзелари сифатида маълум. Бу ерлар нафақат сайёҳлар, балки маҳалий аҳоли учун ҳам хавфли. Бу ердаги тепаликлар ва тор кўчаларда жамоат транспорти деярли юрмайди. Шу боис Рио ҳукумати пойтахт атрофидаги олтита мавзе устидан осма йўл ўтказишга қарор қилди. Йўл 2011 йил июлида ишлай бошлади. Қурилиш ишлари бир ярим йилни эгаллади, сарф-харажатлар эса 210 миллион реални ташкил этди.
Осма йўл фавелалар устидан 3456 метрга чўзилган бўлиб, шаҳар бўйлаб ўтадиган дунёдаги энг узун осма йўлга айланди. Унда 152 та кабина ҳаракатланади, улар соатига 3 000 кишини олиб ўтишга қодир. Маҳаллий аҳоли "Complexo do Alemao”га бориш учун кунига иккита бепул чипта олиш ҳуқуқига эга. Осма йўлдан кўпроқ юришни истовчилар эса сайёҳлар каби 1 реал тўлашига тўғри келади.
Manba: Darakchi.Uz
|
Раздел: Интересные факты |
Просмотры: 1709 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | При чихании все функции организма останавливаются, даже сердце. |
|