«Қашқирлар макони” сериали орқали суперюлдузга айланган Нежати Шашмаз Нагеҳан Кашикшига 12.12.12 санасида уйланди. Бу кутилмаган янгилик бўлди. Келин Кашикши 20 ёшли талаба бўлиб, Истамбул Университетининг Иқтисодиёт бўлимида таҳсил олади. У давлатнинг сирли ташкилотлари ҳақида китоб ёзган таниқли ёзувчи Омар Лутфи Кашикшининг жиянидир. Омар "Қашқирлар галаси” биринчи фаслининг сценарий гуруҳида ҳам иштирок этган. 41 ёшли куёв ва 20 ёшли келиннинг тўй куни дабдабадан холи бўлди. Пўлат Алемдарнинг мухлисаларини бу янгилик кайфиятини бузиши мумкин. Ахир, у кўплаб аёлларнинг орзуси эди!
|