Олмалар ўз таъмини йўқотиб, ширинроқ таъмга эга бўлаётганига глобал исиш сабабчи, - деб ёзади "The Daily Mail”. 1970-2010 йиллар давомида Япониянинг иккита боғида тўпланган маълумотлар иқлим ўзгариши олманинг таъми ва текстурасига таъсир қилаётганини исботлади.
Ўтказилган таҳлиллар олмаларда кислоталилик ва сувлиликнинг пасайгани ва бир пайтнниг ўзида мевадаги қанд моддаси миқдорининг ошганини кўрсатган. "Бундай ўзгаришларга эрта гуллаш ҳамда дарахт ўсаётган пайтда ҳароратнинг юқорида даражада бўлиши сабабчи”, - дейилади "Nature Scientific Reports” журналида.
Айтиш жоизки, бундан олдин олиб борилган тадқиқотлар глобал исиш ҳодисаси олма дарахтларининг эрта гуллашини келтириб чиқараётганини кўрсатганди. Шунингдек, ҳосилга ёғинлар миқдори ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши ҳам таъсир қилиши аниқланди. Қайд этиб ўтамиз, ҳар йили 60 млн.тоннага яқин олма етиштирилади, бу уларни жаҳондаги оммабоп мевалардан бирига айлантирмоқда. Manba: Даракчи.уз
|