Жанубий Ҳиндистонда истиқомат қилувчи 52 ёшли олим Муҳаммад Бабу ўз уйидан унча узоқ бўлмаган жойда антиқа чумолиларга дуч келди. Дастлаб унинг рафиқаси ошхонада сут ичаётган чумолиларнинг қорни оқ тусга кираётганини кўриб ҳайратланди. Бу ҳақда хабар топган Муҳаммад Бабу бир неча рангдаги шакарли сувларни тайёрлаб, уйнинг атрофи, ошхонанинг бир нечта жойига томизиб чиқди. Буни қарангки, ёнма-ён турган рангли ширин суюқликнинг олдига бир неча чумоли яқинлашди ва ширинликни еган заҳоти, уларнинг қорин қисмида ширинликнинг ранги акс эта бошлади. Муҳаммад Бабунинг айтишига қараганда, чумолилар айнан ёрқин рангларни хуш кўришаркан, киши кўзига ташланмайдиган ранглар эса чумолиларнинг ҳам эътиборидан четда қолар экан.
|