Главная » 2013»Май»18 » Марсга кўчиб кетармидингиз? 80 минг одам бунга тайёр (видео)
08:20
Марсга кўчиб кетармидингиз? 80 минг одам бунга тайёр (видео)
120 мамлакатда яшовчи 80 минг киши Марс сайёрасига бир умрга кўчиб ўтишга розилик билдирди. Улар ҳозирданоқ Mars One Голландия компанияси сайтида рўйҳатдан ўтиб бўлишган.
Компания ҳозирда "Қизил" сайёрада яшашни истовчилардан аризалар қабул қилмоқда. Марсга кўчиб кетмоқчи бўлган дастлабки тўрт киши у ерга 2023 йилда парвоз қилиши кутилмоқда. Парвоз 7 ой давом этади. Даставвал ўзга сайёрага гўёки ҳаётни таъминловчи модуллар юборилади ва улар роботлар ёрдамида йиғилади. Шундан сўнг, ҳар икки йилда ариза берганларни жўнатиш ишлари бошланади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Лойиҳа ташкилотчилари 2013 йилнинг 31 августига қадар Марсда яшашни хохловчилар сони 500 мингтадан кам бўлмаслигига ишонишмоқда.
Улар орасида ҳозирча 35 нафар канадалик кўнгиллилар ҳам. 18-47 ёшдаги канадалик "кўчманчиларнинг" сафида тўрт нафар аёлларнинг борлиги диққатга сазовор.
Монреал университети профессори Конкордиа Рае Касс "Mars One" лойиҳаси маслаҳатчиларидан бири бўлиб, сайёрага боришни истовчи одамларни тайёрлаш комиссиясида фаолият олиб боради. Унинг фикрича, Марсга учиш ўз жонига қасд қилиш эмас. "Айримлар одамнинг Ойга парвозини ҳам шундай аҳмоқона фикр дейишганди, лекин одамзод бу ишнинг уддасидан чиқди. Ўйлайманки, инсон тез орада Марсни ҳам ўзлаштира олади”— дейди у.