Энди унга қўриқчининг кераги йўқ.
Энди унинг учун ҳеч қандай тўсиқнинг ўзи қолмади, ҳар қандай эшикни ўзи мустақил очиб истаган жойига бориши мумкин. АҚШда унга "Маришка" деб лақаб қўйишди. Фермаси бўйлаб, эшик қулфлари ва илгакларини ечиб бемалол айланиб юрган ушбу жонивор бир зумда интернет оламида машҳур бўлди қолди. Аввалига унинг эгалари бундан унчалик ҳурсанд эмасдилар. Лекин отнинг қочиб кетиш нияти йўқлигига амин бўлгач, унга қаршилик қилишмади.