Унинг айтишича, яқинда актриса odnoklassniki сайти "Beeline” ҳамда "Catalea group” компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга таклиф этилган ва ушбу сайтнинг аъзоси сифатида унга шахсий саҳифа ташкил этилгани маълум қилиниб, ҳамкорликнинг рамзи сифатида махсус юлдузчали статуэтка тақдим этилган.
Райҳон Уласенова: — Гап шундаки, бу каби юлдузча мен каби кўплаб санъаткорларга тақдим этилди. Унга кўра www.odnoklassniki.ru сайтида бизнинг шахсий саҳифамизга юлдузча белгиси қўйилади ва ўз-ўзидан биз билан мухлисларимиз ўртасидаги мулоқот осонлашади. Лекин мен бу сайтдан рўйхатдан ўтмаганман. Аммо улар менинг номимдан саҳифа ташкил этиб, ўзлари истаган нарсани ёзиб мухлислар учун эълонлар беришяпти. Менга бундай рекламанинг кераги йўқ. Менинг номимдан ёзиб мухлисларни алдашнинг нима кераги бор? Шунинг учун ҳам менга топширилган статуэткани қайтариб бердим.
Мазкур масалага "Catalea group” компанияси муносабат билдирмаган.