Бразилияда темир йўл поезди рельсидаги йўловчи қизнинг жони бахтли тасодиф бўлиб сўнгги сонияларда сақлаб қолинди.
Хабарларга қараганда, поезд яқинлашиб келаётганда, ўсмир қиз мобиль телефонини излаётиб релсга тушиб кетган. Уни қутқариб қолган икки нафар эркак сўнгги сонияларда қизнинг қўлидан тортиб, ташқарига чиқариб олишган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Сан-Паулуда содир бўлган бу воқеа тез фурсатда бутун дунё бўйлаб тарқалган. Бинобарин, қизалоқ биргина алоқа қурилмаси деб поезд тагида қолиб кетишига оз қолган.
|