Тез орада Сеул шаҳри исталган пайтда йўқолиб қолиш хусусиятига эга дунёдаги энг баланд минора билан фахрланадиган бўлади. Кўзга кўринмас минора лойиҳасининг муаллифи - "GDS Architect” компанияси. Архитекторлар унга рамзий "Tower Infinity” номини беришди, бу инглиз тилида "чексизлик минораси” маъносини англатади. "Tower Infinity”нинг баландлиги 450 метрни ташкил этади. У исталган пайтда тўсатдан йўқолиб қолиш хусусиятига эга бўлади, яъни ўзига хос оптик иллюзияни ҳосил қилади. Махсус конструкцияси ва алоҳида ёритиш тизими туфайли кристал минора кўзга кўринмас бўлиб қолиши мумкин.
"Tower Infinity” қурилиши якунланганидан кейин у кўнгилочар масканга айланади. Миноранинг ичида томоша майдончалари жойлашади, улардан Сеул шаҳрини баланддан томоша қилиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, лойиҳага кўра, минорада тўй маросимлари ўтказиладиган жойлар, театр, роллерлар учун майдонлар, ресторанлар, аквапарк ва бошқа кўплаб кўнгилочар жойлар ўрин олади.
Минорани замонавий ландшафт дизайнига эга ажойиб яшил боғ ўраб туради.
Manba: Даракчи
|