Кўпчилик 13 рақамини омадсиз рақам деб ҳисоблайди. У ростдан ҳам омадсизлик келтирадими ёки бу шунчаки инсонларнинг ўз-ўзига сингдирган тасаввури таъсирими аниқ эмас. Лекин шуниси аниқ-ки, айнан шу тоифа одамлар янги-2013 йилнинг бошланишини ҳайиқиб кутишаяпти. Баъзилар эса аксинча, 13ни бахтли рақам ҳисоблашади ва ҳар ой шу санани орзиқиб кутишади. Аслидачи? 13 рақамининг бирор сеҳри ё жодуси борми?
13 санаси ёки рақамининг "айби” нимада деган саволга шундай жавоб бериш мумкин экан:
- у идеал хисобланадиган 12 рақамидан кейин келади. Яъни 12 ой, 12 бурж ва хоказо. Қадимдан у ўз изи, йўли билан кетаётган йўлнинг бурилиши, ёмонликларнинг бошаланиши деб таърифланган ва ушбу рақам билан боғлиқ ишларни қилмасликка ҳаракат қилинган. Шу билан бирга агар ойнинг 13-санаси жума кунига тўғри келса бу ушбу хавфни янада кучайтиришини билдирар экан. - Дунёнинг кўплаб мамлакатларида касалхоналарда 13 рақамли палата, катта кўп қаватли биноларда эса 13- қават мавжуд эмас. Масалан АҚШда 13 қаватли бинолар жуда жуда кам, одамлар аслида 13-қаватда яшаётган бўлсаларда, ушбу қават улар учун 14- ҳисобланади. Францияда эса 13 рақамли уйлар йўқ, баъзи самолётларда эса 12- ўриндиқдан сўнг 14-ўриндиқни кўриш мумкин. - 13 рақамидан қўрқиш, чўчиш трискайдекафобия деб аталади.
- 19 асрнинг машхур банк, музей ўғриларидан бири Бутч Кэсседи ҳам 1866 йили айнан 13 апрел куни туғилган. - АҚШнинг собиқ президенти Франклин Рузвельт ҳеч қачон ойнинг 13 санасида саёҳатга чиқмаган, учрашув ташкиллаштирмаган. Шунингдек Наполеон Бонапард ҳамда Герберт Гуверларнинг ҳам 13 рақамидан қўрққанликлари борасида тарихда маълумотлар бор. - Машхур ёзувчи Марк Твеннинг дўсти уни меҳмондорчиликка чақиради ва унга 13 рақам остидаги таклифномани беради. Яқинлари унга меҳмондорчиликка бормасликни маслаҳат беришади, аммо Твен боришини айтади. Бироқ кўпчилик ичида борган Марк Твен меҳмондорчиликдаги таомларнинг фақатгина 12 кишига мўлжалланиб тайёрланганини кўриб, борганидан афсус қилади. Бироқ биз айтилаган шунча фикрлардан кейин ҳам 13 рақами бахтсиз ёки омадсиз рақам деб ҳисобламаймиз. 13 рақами омад ва бахт келтиришини қуйидаги бир қанча мисоллар исботлайди.
- Қадимда майя ҳамда ацтекларларда 13 рақами муқаддас рақамлардан бири саналган. Хатто уларнинг календарларида хафталар сони 13 та бўлган.
- XIX асрда Нью-Йоркда эркаклар томонидан "Ўн уч” номли клуб ташкил қилинган. Бундан асосий мақсад 13 рақамига бўлган нотўғри қарашларга барҳам бериш эди. Ушбу клубнинг очилиш маросими 1882 йилнинг 13 январида бўлиб ўтиб, 13 рақамли хонада, соат 07:13 дан 13:00 га қадар давом этган. Ушбу клубга аъзо бўлиш 13 АҚШ доллари, аъзолар томонидан ҳар ойда тўланадиган маблағ эса 13 центни ташкил этган.
- Агар АҚШ доллари банкнотасининг орқасига эътибор бериб қарасангиз, унда 13 қаватли пирамида, шу ерда мавжуд бургутнинг боши атрофида 13 та юлдуз, бургут панжалари остидаги 13 дона камон ўқлари, 13 дона зайтун дарахти баргларини кўриш мумкин бўлади.
- Франция қироли Людовик (буни қарангки у 13-Людовик) 13 сонини омадли, бахтли рақам деб ҳисоблаган. У Анне Австрийскаяга 13 ёшлигида уйланган экан.
- Россиялик машхур актёр Юрий Владимирович Никулин ҳам 13 рақамини омадли деб санаган. Унинг машина номери 0013, циркдаги монежининг катталиги 13 метр, ишга борадиган троллейбусининг рақами ҳам 13 бўлган.
|