Яқиндагина бош мураббийи билан ёқалашган италиялик ҳужумчи Марио Балотелли ўзининг "имиджи"ни ўзгартиришга қарор қилди.
Daily mail нашрининг хабарига кўра, футболчи сочини сариқ рангга бўяб олган. Лекин бу унинг Англия клубида қолишига ёрдам берармикин. Эслатиб ўтамиз, машғулотлар вақтида клубдошига жароҳат етказишига сал қолган Балотелли уни майдондан чиқиб кетишини сўраган мураббийнинг гапига кирмаган ва икки ўртада жанжал юзага келганди. Бироқ атрофдагиларнинг аралашуви билан муштлашувнинг олди олинди. Гарчи, Манчини кейинроқ, бунинг учун футболчидан хафа эмаслигини айтган бўлсада, клуб хўжайинларига уни сотиб юборишни талаб қилиб мурожаат қилган.