"Маша”га аталган клип оммавий маданият тарғиботи дея баҳоланаётган бўлса-да, уни таҳлил қилиш фикридан йироқмиз.
Жасур Умиров лицензиясини қайта қўлга киритгандан сўнг барча радиотўлқинларда унинг "Маша” номли қўшиғи жаранг соча бошлади. Тан олиш керакки, шу вақтгача хонанданинг камёб исмларга атаб айтган қўшиқлари хит даражасига чиққан. Аммо "Маша” уларни такрорлади, дейиш қийин.
Маша, Маша юр кетамиз, Маша,
Маша, Маша гул бераман Маша.
Маҳаллага кирганимда ҳамма ғимир-ғимир гап,
Кимдир эрга тейди дейди, кимдир тегмади дейди.
Бир қарашда одамнинг хаёлига бу матнми ёки шеърми деган фикр келиши табиий. Шеър десак, шеър эмас, матн десак матн талабларига жавоб бермайдиган бу жумлалардан қандай маъно излаш керак? Аслида-ку, хонанда Машага қарата "нега унга тегдинг” дея ичидаги дардини қўшиққа сингдирмоқчи бўляпти аммо бу қўшиқни эшитгандан кейин Умировга шерик бўлиб дард чекиш керакми ёки ер тепиб рақсга тушишми? Хонанда муҳабатини бунданда, гўзалроқ сўзлар билан ифода этса ҳам бўларди. "Маша”га аталган клип оммавий маданият тарғиботи дея баҳоланаётган бўлса-да, уни таҳлил қилиш фикридан йироқмиз. Боиси, клип ТВ бадиий кенгашидан ўтмабди.
Клип ҳақида 5та факт:
1. "Маша” клипи режиссёри - Наримон Султонхўжаев. 2. Мазкур клип Жасур Умиров ижодидаги энг қиммат клип ҳисобланади, лекин хонанда унга қанча маблағ сарфлаганини айтмади. 3. Клипдаги барча либослар дизайнери Ҳилола Шер. 4. Клип икки кун давомида фақат павильонда суратга олинди. 5. "Маша” клипи устида 40 дан зиёд ижодий гуруҳ меҳнат қилди.
Manba: Даракчи.уз
|