Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг собиқ рафиқаси Вероника Ларио чоршанба куни судга апелляция берди.
Бунга Берлусконининг ҳар йили Вероникага 36 миллион евро тўлашдан бош тортаётгани сабаб бўлган. Шу тариқа 4 йилдан бери давом этиб келаётгар мазкур ажрим муаммоси яна суд томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.
Милан шаҳар суди ўтган йил декабр ойида Берлусконининг собиқ турмуш ўртоғига ҳар ойда 3 миллион евро, яъни кунига 100 минг ёки йилига 36 миллион евро тўлаши ҳақида қарор қабул қилган эди. Кейинчалик медиамагнатнинг ўзи ҳам бу хабарни тасдиқлаган.
Бироқ "Sky TG24"нинг хабар беришича, март ойида миллиардер суд қарори юзасидан апелляцияга берган, бунга жавобан Вероника ҳам куни кеча шундай йўл тутди. Бундан ким манфаат топади, вақт кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Берлускони Ларио билан 1980 йилда танишган ва ордан 10 йил ўтандан кейингина у билан никоҳини расмийлаштирган.
2009 йил майида эса Вероника оммавий тарзда Берлускони билан ажрашиши ҳақида эълон қилганди. ОАВнинг хабар беришчиа, Вероника анча пайтдан буён шу ҳақда ўйлаб юрган лекин, бунга жазм қилолмаган. Уни турмуш ўртоғи билан боғлиқ ишқий можоралар адо қилганди.
Лекин Берлусконининг 18 ёшли Ноэми Летиция исмли қизнинг туғилган кунида сирли равишда пайдо бўлиши ва ўша қизнинг журналистларга Рим ва Милан шаҳарларида ҳукумат бошлиғи билан учрашиб юргани ҳақида айтиб бериши ҳаммасидан ошиб тушди. Шундан кейин Вероника Силвио билан алоқани бутунлай узганди.