Катталиги футбол майдонидек келадиган астероид Ерга жуда яқин келиши кутилмоқда.
У ҳатто коинотдаги сунъий йўлдошлар назорат доирасагача кириши мумкин. Астрономларнинг айтишларича, яқинлашиш шу йил 15 февраль куни содир бўлади. Унинг оқибатлари хақида гапиришга ҳали эрта.
2012 DA14 деб ном олган ушбу астероид яна 10 кунлардан кейин сайёрамиздан чамаси 27 680 километр наридан учиб ўтади. Бу космик ўлчовлар билан олиб қарганда шунчаки яқин масофаа эмас, балки рекорд даражадаги яқинликдир. Мисол учун Ойга ҳам бирорта жисм ҳали бу даражада яқин келмаган.
НАСА астрономларининг айтишларича, агар 1990 йиллардан бошлаб осмон доимий равишда кузатиб келинаётган бўлса, ўтган давр мобайнида ҳеч қандай жисмнинг Ерга бу қадар яқинлашиши кузатилмаган экан. 2012 DA14 Астероиди ўтган йили Испаниядаги Ла-Сагра обсерваторияси олимлари томонидан кашф этилган.
Америкалик тадқиқотчилар ушбу астероиднинг сайёрамиз билан урилиб кетиш ҳавфи жуда кам эканини айтишмоқда. Уларнинг фикрича, 2012 DA14 ҳатто сунъий йўлдошларга ҳам тахдид солмайди. Ҳар ҳолда ушбу метеоритга қарши фавқулодда чора кўриш кўзда тутилмаган.