Ўзбекистон терма жамоаси қанот ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ва эстрадамиз хонандаси Улуғбек Раҳматуллаев бир-бирига ўхшашлиги аввал интернет тармоқлари орқали кўп бор айтилган, баъзилар уларни ҳатто Хасан ва Хусан деб ҳам аташган.
Ижтимоий тармоқларда эса уларни бирлаштирган суратлар ҳам тарқалган. Яқинда футболчининг ўзи Улуғбек билан бирга тушган суратларини Instagram’даги саҳифасига жойлади.
Биз уларни қанчалик яқин эканлигини билиш учун Улуғбек Раҳматуллаев билан боғландик.
"Санжар билан аслида ака-укадекмиз, қайсидир маънода у менинг мухлисим, мен эса унинг. Чет элларда тўп сурган пайтлари қўшиқларимни тинглаб юрар экан. Мен ҳеч ҳам ўзимни унга ўхшатмаган эдим. Аммо одамлар бизни ака-ука деб билишар экан. Бир дўстимнинг тўйига борсам Санжар ҳам у ерда меҳмон экан. Ўша ерда кўришиб, суҳбатлашиб қолдик. Суҳбат давомида уни жуда оқ кўнгил яхши инсонлигини билдим. Санжар менинг энг яқин укаларимдан бири. У ҳозир Анталияда мушғулот ўтказмоқда. У ердан қизиқарли видеолар жўнатиб турибди. Видеоларнинг бирида бразилиялик футболчи янги "Кечир мени” номли таронамни ёдлаб олгани туширилган (кулади)”.
Манба: pressnews.uz
|