 Янги маҳсулот 20 декабрдан сотувга чиқади ва ўхшаш аппаратлардан 30 % арзон бўлади.
2012 йил 17 декабрь куни пойтахтимиздаги "Dedeman Silk Road" меҳмонхонасида "Artel" савдо белгиси остида фаолият олиб бораётган компания уяли телефонларнинг дастлабки бешта модели тақдим этди ва шу тариқа мобил алоқа воситасини ишлаб чиқарувчи Ўзбекистоннинг

Қисқа муддат ичида турли хилдаги маиший техникаларни ишлаб чиқаришни бошлаган Artel компанияси ишлаб чиқараётган дастлабки мобил телефонлар серияси Aid5, Komi3 (иккита сим-картали), U30 (иккита сим-картали), H20 ва D83 моделларидан иборат.



Телефон аппаратларининг ҳаммаси Android 4.0 ва 2.3.6 операцион тизимида ишлайди. Artel уяли алоқа телефонлари жаҳон андозаларига мувофиқ 4 дюймгача бўлган ўлчамдаги дисплей, MSM 8225, 1200 MGz ва MTK 6515MВ, 1000 MGz процессорлари, 4 Gb гача бўлган хотира карталари билан жиҳозланган. Шунингдек телефонларга диодли ёруғлик чақнаши, автофокус, макро тасвирга олиш режими, 8 каррали zoom ва чеҳраларни таниб олиш функцияларига эга 5MP гача бўлган фотокамералар ҳам ўрнатилган. Плеер MPEG4, H.264, H.263, VP6, VP8, Windows Media, Flash 10, 3GP, MP4, AVI каби оммабоп видео ва MP3, MIDI, AMR, WAV, AWB, WMA, AAC каби аудио форматларни кўради.
|