UZ миллий домен ҳудудида рўйхатга олинган актив доменлар сони 16 мингдан ошди. Бу ҳақда домен ҳудуди маъмурияти маълум қилди. Йил бошидан доменлар сони 214 тага кўпайган – 1,3 фоизга ошган. Аниқроқ қилиб айтганда, 2013 йил бошидан 727 янги домен рўйхатдан ўтган ва 512 домен ўчириб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг 25 февралида – 10 минг, 14 декабрида – 11 минг, 2011 йилнинг 2 ноябрида – 13 минг, 2012 йилнинг март ойида – 14 минг, июлида эса – 15 минг домен рўйхатдан ўтган эди. Энг кўп доменларни рўйхатдан ўтказган компаниялар сафига Arsenal-D (4 929), Tomas (4 105) ва BILLUR COM (3 728) киради. Бунда 54 фоиз домен юридик шахслар ва 46 фоиз доменлар жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган.
|