"Днепр" клубида фаолиятини якунлаши кутилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов Германия бундеслига вакилларидан бирининг таркибига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда футболчининг оиласига яқин бўлган манбага таяниб uff.uz хабар берган. Ҳозирча, унинг айнан қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум эмас. Аммо, 31 декабргача бунга ойдинлик киритилиши кутимлмоқда. Маълумотларга кўра, Денисов бунгача Англия, Россия ва Қозоғистон клублари билан музокаралар олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов ва "Днепр" клуби раҳбарлари янги шартнома тузиш бўйича ўзаро бир тўҳтамга кела олишмаганди. Бу ҳақда футболчининг ўзи ва жамоа бош мураббийи Андрей Стеценко "Інший Футбол" нашрига берган интервьюсида маълум қилган.