Куни кеча интернетдаги ижтимоий тармоқларда 5000 сўмлик купюранинг расми тарқалди. Ундаги маълумотларга кўра, 2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб, Ўзбекистоннинг барча банкларида янги - 5000 сўмлик купюралар муомалага чиқарилар экан.
Жумладан, Фейсбук тармоғида иш жойини Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қилиб кўрсатган Нурзод Нуралиевич исмли фойдаланувчи ўз саҳифасига ана шу купюранинг расмини ҳам жойлаштирган. "СКОРО !!! Во всех Банках Республики!!!" деб, ёзади Нурзод ушбу расмга илова қилган сарлавҳада.
Бу хабар тармоқ ўқувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди ва улар бунга ўз муносабатларини билдирдилар. Ўқувчилардан бири, янги сўм купюранинг 1 июлдан чиқишини ёзган бўлса, бошқаси буни аллақачон жорий этиш кераклиги ҳақида бонг урган.
Даракчи.уз мазкур масала юзасидан Марказий Банк матбуот хизмати билан боғланиб кўрди. Бизга маълум қилишларича, ҳозирча 5000 сўмлик купюрани муомалага чиқариш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Бироқ, кейинроқ мазкур мавзу юзасидан яна қўшимча маълумот олишга келишиб олдик. Демак, бизни кузатишда давом этинг, тез орада бу ҳақда банк мутасаддиларидан батафсил маълумот олишга умид қиламиз.
Manba: www.darakchi.uz
|