MUBORAK JUMA, 22.11.2024, 00:50
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
Қорли декабрь-2012 (фотосуратлар) 
Lola-Aylanma 
Ummon-Ona 
Qiziqarli, Foydali, Kerakli yoxud Ajoyib-u G'aroyib narsalar ! (FOTO) 
Pitbull-Echa Palla 
Super prikol katta odamlarning yoshligini ko'rsatadigon oyna 
"Анжи" "Ганновер"ни енгди, Одил Аҳмедов гол урди (видео) 
“Paynet”да тўловингиз ўз вақтида тушмаса... 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Апрель » 25 » Opa - singil [Hikoya]
23:43
Opa - singil [Hikoya]


– Опа, айтган манзилингизга етиб келдик, энди қайси томонга юрамиз? – ҳайдовчининг сўрови Садафнинг хаёлларини тарқатиб юборди. Икки туманни боғлаб турувчи катта йўл юзида қурилган кўп қаватли уйлар томонга назар ташлар экан, «Дорихона» деб ёзиб қўйилган жойни кўрсатди.

 – Бу ерда қурилиш ишлари кетяпти, йўл йўқ, сиз «дом» рақамини айтинг, ана у пистачи аёлдан у ерга қандай киришни сўраб келаман, – деди ҳайдовчи йигит жувонга.

 – 82-рақамли уйни сўранг, укажон, – Садафнинг овози синиқ чиқди.

 Ҳайдовчи жувонга ҳайрон боққанча машинадан тушиб, пистачи аёл томонга юрди.

 Садафнинг хўрлиги келди. Ич-ичидан тошиб келаётган йиғини босишга кучи етмади. Юрагини куйдириб тошиб чиқаётган кўз ёшларини тия олмасди. Манзилни билиб қайтган ҳайдовчи йигит машина эшигини очдию аёлга кўзи тушиши билан шошиб қолди.

 – Опа, нега йиғлаяпсиз, тобингиз қочдими?

 – Яхшиман, сиз «дом»га кирадиган йўлни билдингизми?
 – Ҳа, ана шу кўриниб турган бекатнинг ёнидан кирсак бўлар экан, – дея йигит чаққонлик билан машинани ўша томонга ҳайдади.

 – Сиз шу ерда кутиб туринг, тезда қайтиб чиқаман, – аёл худди елкасида оғир юк кўтарган одамдек қўзғалди.

 – Агар тобингиз бўлмаётган бўлса, сиз билан бирга борай.

 Садаф ачиниш билан қараб турган йигитга «раҳмат, ўзим эплайман», дея миннатдорчилик билдирди. У зиналардан оҳиста кўтарилар экан, «қанийди ҳаммаси ёлғон бўлиб чиқса», дерди ўзига ўзи. То тўртинчи қаватга чиққунича нафаси бўғзига тиқилди. Гурсиллаб ураётган юрагининг дукурини худди биров эшитаётгандек атрофга аланглади. Рўпарасидаги таниш эшикка кўзи тушиши билан гўё нафас ҳам ололмай қолди. Эрталаб қайнисинглисининг «янга бир гап айтаман, фақат дод-вой қилмайсиз. Ақл билан иш юритинг. Синглингиз акамга тегиб олибди. «Дом»да турадиган дугонамдан эшитдим. Наҳотки синглингизда виждон йўқ, ўз опасига хиёнат қилиб, поччасига ўйнаш бўладими?» деган гаплари худди кигиз устига тушган ўтдек танасини емира бошлаганди. Ичига кирган титроқ бутун аъзои-баданини қоплаб олди. Қўллари қалтираганча қўнғироқни босди. Ёш боланинг «Ким у?» деган қўнғироқдек овозини эшитиб, кўнгли бўшашди.

 – Райҳон, холангман, эшикни оч қизим, – деди жувон ўзини қўлга олиб.

 То эшик очилгунча Садафнинг юраги қинидан чиқаёзди. Бўсағада жиянлари Райҳон билан Шаҳзода кулиб турарди.

 – Сизлардан бошқа ким бор уйда? – қизларнинг саломига ҳам алик олмай хавотир аралаш сўради хола.

 – Ўзимиз.

 – Ойинг қаерда?

 – Ҳали бозордан қайтмади.

 Садаф икки жиянини бағрига босганча кўз ёшини тиёлмади. «Булар билармикин?» деган хаёлга борди.

 – Холажон, нега йиғлаяпсиз? – қўрқиб кетган кичик жияни унинг этагини маҳкамроқ ушлади.

 Даврон поччанг уйингларга тез-тез келиб турадими? – савол берди-ю, ўзи ўзидан уялиб кетди.

 – Ҳа, – қизлар бараварига жавоб беришди.

 Садафнинг ичидан нимадир чирт этиб узилди. Кўксида ёниб турган олов гўё чўғланиб, нафаси қисилди. «Ойингга телефон қил, тез келсин», – деди қизларга базўр. Холасининг аҳволидан хавотирланган қизлар ойисига қўнғироқ қилишга тушди...

 Дераза қаршисида узоқ-узоқларга термилган Садаф ўтган кунларини хотирасида бир-бир жонлантирди.

 – Синглинг Олмосга қийин бўлди-да, эрининг ўлимидан эсанкираб қолибди, уни ёлғиз ташлаб қўймаслик керак.

 – Олмос дўкон очаётган экан, ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам беряпман. Кўҳликкина аёл, қолаверса, бошида эри йўқ, яна ёмонларнинг тузоғига тушиб қолмасин.

 – Синглинг пишиққина экан, эрининг уйидагиларига «дом» олдирибди. Уй сал таъмирталаб экан, икки етим учун қарашиб юбордим...

 Садаф эрининг кунора топиб келаётган гапларини кўнглига ҳам олмабди. Қайтанга синглисига ёрдами тегаётганидан суюниб қўярди. Аслида эса уни шайтон ўз измига солиб олган экан-да. Эшик қўнғироғининг чалиниши Садафни ҳушига келтирди. Қизлар эса «ойим келди», деганча унинг истиқболига шошилдилар.

 – Ойижон, холамнинг негадир кайфияти йўқ, йиғлаганга ўхшайди, боядан бери дераза олдида турибди, – кичик қиз онасига чулдирай кетди.

 – Райҳон, синглингни олиб ташқарида бироз ўйнаб келинглар, ойинглар билан ёлғиз гаплашмоқчи эдим, – деди Садаф ҳайрон қараб турган жиянларига.

 Қизлар оналарига қарашди. Онасидан розилик ишорасини олгач, бир-бирларини қувлаб ташқарига отилишди.

 – Опа...

 – Шу гап ростми? Поччанг билан қачондан бери биргасизлар? Наҳотки, мендан, ота-онамиздан уялмадинг? Қизларингга нима дейсан? Бошқа эр қуриб кетганмиди? Келиб-келиб ўз туғишган опангга хиёнат қиласанми?

 Опа синглисининг оёқлари тагига мук тушганча юм-юм йиғларди. – Бари ёлғон эди, бир қориндан талашиб тушган ўз опамга хиёнат қиламанми, деб айт, – синглисининг оёқларини қучоқлаб олди опа.

 – Ҳаммаси рост, – опасининг елкасига қўлларини қўйди сингил. – Эрингизнинг ўзи қўймади. Бир йилдан бери келиб туради. Бошида сизнинг юзингизни қилиб ёрдам бераётган бўлса керак, деб ўйладим. Кейин эса «сени яхши кўраман», деб ҳоли-жонимга қўймади. Ахир мен ҳам аёлман, мен ҳам ширин сўз гадосиман. Шу пайт эшикдан шахт билан кирган Даврон Олмосга ўдағайлаб кетди.

 – Бунинг сўзларига ишонма, у ёлғон гапиряпти, синглингнинг ўзи менга кўзини сузарди, – эрининг ғўлдираниши Садафни ҳушига келтирди.

 Олмоснинг эса тили калимага келмас, Давронга ҳайрат билан қараб турарди. Кечагина ширин сўзлари билан уни бағрига босган эркакнинг ҳозирги аҳволидан донг қотган эди.

 – Етар, бас қилинг, бунча паст кетманг, опа-сингилнинг ҳаётини барбод қилишга ҳам қўрқмадингиз. Энди гапларимни қулоғингизга қуйиб олинг, менинг сиздек эрим ҳам, бундай синглим ҳам йўқ, – Садаф бошидан сирғалиб тушган рўмолини қалтироқ қўлларига тутганча эшик сари одимлади.

 – Опа, мени кечиринг! – бўғилди сингил.

 – Садаф! – эрининг овози бетон деворларга урилиб, унга «опа-сингил кундошлар», дея акс-садо бергандек бўлди...

Раздел: Истории | Просмотры: 7273 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 5.0/1
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Каждый день на покупку наркотиков в России тратится 5 миллиардов рублей.
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2661
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1300
3Sarvar va Komil - Telbaman 1085
4Shohruhxon - Go'zalina 1171
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1116
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1032
7Bojalar - Ona  947
8Shohruhxon - Majnun 942
9Dilso'z - Onam 963
10Lola - Sog'indim 969
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 929
12Rayhon - Tabib  929
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 918
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 877
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 746
16Ummon - Meni Aldadi 750
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 755
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 637
19Ummon - Soat 7da 612
20Shohruhxon - Ey Sabo 652
21Lola - Ovutay  581
22Umidaxon - Biyo-biyo 577
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  672
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 631
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 610
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2661
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2507
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2404
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1622
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1407
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1300
7Shohruhxon - Go'zalina 1171
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1116
9Sarvar va Komil - Telbaman 1085
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1032
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2024
Хостинг от uCoz