Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Апрель » 23 » Дунёнинг энг кекса одами 116 ёшга тўлди, лекин у ўзбекистонлик онахондан 17 ёш кичик
08:32 Дунёнинг энг кекса одами 116 ёшга тўлди, лекин у ўзбекистонлик онахондан 17 ёш кичик |
Дунёдаги энг кекса одам бўлмиш япониялик Дзироэмон Кимура бугун 116 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан унга Гиннесс рекордлар Китобининг сертификати топширилди, мамлакат бош вазири Синдзо Абэ эса отахонган видеотабрик йўллади.
"Кимуранинг саломатлиги –бу Япониянинг фаҳри", - дейилади вазирнинг мурожаатида. Отахонга шунингдек Кётанго шаҳри маъмуриятининг совға ва табриклари ҳам топширилди.
Айни дамда Кимура набирасининг 60 ёшли бевасининг уйида яшайди. Дзироэмон Кимура ўтган йилнинг охиридан бери саломатлиги ёмонлашгани сабабли икки марта касалхонада даволаниб чиқди. Айни пайтда унинг аҳволи ёшига нисбатан жуда яхши деб баҳоланмоқда. Шунингдек унинг иштаҳаси ҳам ёмон эмас, кунига 3 марта овқатланмоқда. Отахон кўпинча бўтқа, картошка пюреси ва қовоқ истеъмол қилишни хуш кўради.
Кимура 1897 йилнинг 19 апрел куни туғилган ва ўтган йилнинг декабр ойидан буён дунёдаги энг кекса одам сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу мақомнинг аввалги эгаси АҚШлик қария оламдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аслида дунёдаги энг кекса киши Ўзбекистонда яшайди. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шаҳрида истиқомат қилувчи Тўти Юсупова бу йил 1 июл куни насиб қилса 133 ёшни қаршилайди.Тўти ая 17 ёшида турмушга чиққан ва икки нафар фарзандни дунёга келтириган. Бироқ, 1940 йилда турмуш ўртоғидан, орадан кўп ўтмай ўғлидан айрилган. Унинг қизи ҳозир ҳаёт бўлиб, 100 билан юзлашди. Ўғли ва қизининг болалари бутун бир шажарани ташкил қилади. Нима учун Тўтиаянинг Гиннес рекорлар китобига киритилмаётгани хали ҳам номаълум. Бундан айниқса, унинг қариндошлари ва махаллий ҳокимият вакиллари норози бўлиб келишмоқда.
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 1035 |
Добавил: Administrator
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | При чихании все функции организма останавливаются, даже сердце. |
|