Қарор 2014 йилдан кучга киради.
Британиянинг таълим ва болалар
ижтимоий ҳимояси вазири Элизабет Трасс (Elizabeth Truss) инглиз
ўқувчиларга 11 ёшида математика бўйича давлат имтиҳонларини топширишда
калькуляторлардан фойдаланиш тақиқланишини эълон қилди. Вазирлик
бошланғич мактабда ҳам бу ускунадан фойдаланишни чеклаш ниятида. BBC
News хабар қилишича, бу қарор 2014 йилдан кучга киради.
Вазирнинг сўзига қараганда,
калькулятордан фойдаланишни ўрганишдан аввал, ўқувчилар қўшиш, айириш,
бўлиш усулларини пухта ўрганиб, кўпайтириш жадвалини ёдлаб олишлари
керак. Янги ўқув режасига кўра, вазирлик сайтида кўрсатилишича, болалар
бошланғич мактабда ўқишининг охирида, одатда 10 ёшидан бошлаб дарсда
калькуляторлардан фаол фойдалана бошлаши лозим.Англияда амал қилган ўқув
режасига кўра ўқувчилар етти ёшида калькулятор билан ишлашга
ўргатилади. Британия ҳукуматида ўқувчилар бу ускуналарга тобе бўлишига
олиб келади, деб ҳисоблашмоқда, деб ёзади The Daily
Mail нашри. Натижада, Трасс фикрича, инглиз ўқувчилари ёзма ва оғзаки
ҳисоблаш малаккаларини керакли даражада эгаллай олмайдилар.
Ислоҳотларни асослаш учун Трасс кичик
синфларда калькуляторлардан фойдаланиш тақиқланган Массачусетс штати,
Сингапур ва Гонконгнинг ижобий тажрибасини кўрсатиб ўтган.
Британия Миллий Ўқитувчилар иттифоқининг вакиллари (National Union of Teachers) вазирликнинг ташаббусини орқага қўйилган қадам деб аташган. Ташкилотнинг бош котиби Кристина Блоуэр (Christine Blower),
ўқувчилар муайян масалани ечишда ўзи эгаллаган усуллар ва ускуналардан
мос келадиганини танлашга ўрганиши керак, деб ҳисоблайди.
Ҳозир 11 ёшли ўқувчилар учун
математика бўйича давлат имтиҳони уч қисмдан иборат: 45 дақиқалик иккита
ёзма тест ва 15 дақиқалик оғзаки ҳисоблаш синови. Имтиҳоннинг битта
ёзма қисмидагина, масалан, 911 ва 447 нинг айирмасини топиш учун
калькулятордан фойдаланиш рухсат этилган.
Вазирликнинг маълумотига қараганда,
2012 йилда Англия 15 ёшли ўқувчилар орасида математика бўйича юқори
баҳолар миқдори бўйича 34 давлат ичида 26-ўринда турган. 2007 йилдаги
TIMSS халқаро математика ва табиий фанлар таълимининг сифатини текшириш
натижаларига кўра, 10 ёшли инглиз ўқувчиларнинг 98%ига машғулотларда
калькуляторлардан фойдаланиш рухсат этилади. Жаҳон бўйича эса бу ёшдаги
ўқувчиларнинг 46%ига шундай имкон берилади.
Manba: www.darakchi.uz
|