Shanba, 23.11.2024, 16:59
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
“Paynet”да тўловингиз ўз вақтида тушмаса... 
Bojalar - Rocking Roll 
"Ummon" dan 2ta remix 
Марсга кўчиб кетармидингиз? 80 минг одам бунга тайёр (видео) 
Ozodbek Nazarbekov & Shohruhxon-Jim jit ko'chalar (XIT) 
Shahzoda haqida 
Whitney Houston 2012 йилги Google қидирувида биринчиликни олди 
"Бунёдкор" учинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Январь » 31 » "Уммон" гуруҳи Ғуломжон Ёқубовга жавоб беришга тайёр
09:35
"Уммон" гуруҳи Ғуломжон Ёқубовга жавоб беришга тайёр

"Даракчи.uz" нинг навбатдаги меҳмони — ёшлар орасида машҳурликка эришган, 2012 йилнинг энг яхшиси дея эътироф этилган "Уммон” гуруҳи. Гарчи уларнинг мухлислари кўп бўлса-да, гуруҳнинг ижодига танқидий кўз билан қарайдиганлар ҳам йўқ эмас.  "Уммон” гуруҳининг мухлислари ва аксинча уларга танқидий назар билан қарайдиганларни учраштирган баҳсни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Оқловчилар: Суҳроб, Наргиза, Ислом ("Уммон” гуруҳининг маъмури)
Қораловчилар: Фарҳод, Абдулазиз ва Маҳмуд.

Суҳбатни оқловчилар бошлади.

Суҳроб: — Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бугунги кунда сермаҳсул ижод қилаётган гуруҳларидан ягонаси шу — "Уммон” гуруҳи. Тўғри, камчиликлари ҳам бор-ку, дерсиз, аммо "Уммон” ана шу камчиликлари билан ҳам зўрлигини ушлаб қоляпти. Билишимча, гуруҳингиз қўшиқларини 100 фоиз Зоҳид ёзади, шундайми?

Жасур, гуруҳ вакили: — Репертуаримиздаги учта қўшиқдан ташқари барчасининг муаллифи Зоҳид. Муниса Ризаева билан куйлаган "Во ажаб” қўшиғини Элдор Қаюмов, бошқа иккита қўшиғимизни Шаҳбоз исмли ижодкорлар билан ҳамкорликда ёзганмиз.

Наргиза: — Очиғи, уларнинг бугунги кунда эришган ютуқларидан хурсандман. Бунга ҳавас қилса арзийди, тан олмасликнинг иложиси йўқ.

Абдулазиз, қораловчи: — Оқлайман десак, мақташга арзигулик томонлари кўп. Бироқ камчиликларга қачонгача кўз юмиш мумкин. Уларнинг ижоди яхши эканлигини исботлаб беринг-чи... Сизлар деярли барча қўшиқларингизни шевада куйлайсиз. Оддий мисол, вилоятда сизларнинг қўшиқларингизни тинглаётган мухлисларингиз ҳам, Тошкент шевасида "вотти-вотти” деб гаплашишади. Санъат ва адабиётнинг ўз қонун-қоидалари, тили бор. Уларга амал қилиш шарт!

Зоҳид гуруҳ вакили: — Тўғри, қўшиқ матнларида  камчиликлар йўқ эмас. Айни кунларда  мана  шу нарсаларни бартараф этиш учун матн ёзиш жараёнида ўзимиздан кўра маҳоратли бўлганлар билан ишлашга ҳаракат қиляпмиз.

Фарҳод: —  Балки савиясизликка ҳамма ишни Зоҳиднинг ўзи бажараётгани сабабдир.

Зоҳид: —  Савиясизлик бўлган... Ўша пайтда биз ёш, санъатнинг қонун-қоидаларини унчалик ҳам яхши билмаганмиз.

Шоҳрух, гуруҳ вакили: — Уч-тўрт йил аввалги қўшиқларимизни ҳозир эшитсак, ўзимиз ҳам куламиз. Ижодимизда савияси паст бўлган қўшиқлар борлигини тан оламиз. Аммо ёшимиз катта бўлгани сайин, биз ҳам тингловчиларга савияси баландроқ  қўшиқлар етказишга ҳаракат қиляпмиз.

Фарҳод: — Санъат инсонни эзгуликка ва ҳатто ёмонликка ҳам бошлакши  мумкин. Сизлар санъатингиз билан одамларни нимага чорлаяпсизлар?

Зоҳид: — Бизнинг ижодимиз асосан тенгдошларимиз учун. Айни кунларда ўсмир йигит ва қизларнинг энг оғриқли дарди нимада? Албатта, севги-муҳаббат! Шунинг учун ҳам ижодимизнинг деярли 95 фоизни  шу мавзу эгалаган.

Абдулазиз: — Гапингиз тўғри-ку-я, аммо ижодингизда севган қизи ташлаб кетган йигит мавзуси кенг ёритилган. Қўпол қилиб айтганда доим қизларга ялинаётган йигитларни акс эттиришга ҳаракат қиласизлар?

Жасур: — Биз йигит кишимиз-ку! Йигит бўлиб, қизларнинг дардини олиб чиқишимиз нотўғри бўлар.

Шоҳрух: —  "Мен қизимни ташлаб кетдим” деб қўшиқ айтиш кулгили бўларди, назаримда.

Абдулазиз: — Айнан шундай деб  айтиш шарт эмас. Мавзуни холис кузатувчи сифатида ҳам  кўтариш ҳам мумкин-ку?  Бунинг учун сизларга маҳорат керак холос.

Зоҳид: —   Мана куни кеча "Хўрланган қиз” номли фильмга саунтрек ёздик. Ўша қўшиқда қизнинг дардини очиб берганмиз.

Суҳроб: — "Уммон” гуруҳининг дастлабки қўшиқларини савиясиз деб кўп айтишади. Аслида "Уммон” нинг ўзига хослиги айнан ўша илк қўшиқларида эди. Агар улар ўша ўзига хосликни йўқотишса, гуруҳнинг машҳурликка эришган номи йўқолади. Ким қанча танқид қилса, ҳам  "Уммон” ўзининг услубида қолиши керак.

Фарҳод: — Ундай бўлса, санъатнинг санъатлиги қайда қолади? Бу соҳада мукаммаликка ҳаракат бўлиши керак-ку. Агар ҳамма ўзи истаган мавзуда куйлайверса, ўзбек эстрада санъати жарга қуламайдими?

Суҳроб: — Мен айтмоқчи бўлганим, санъатда ҳамма ўз йўналишини, ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолиши керак. Ҳамма ҳам бир тингловчи истаган йўналишда куйлаши шарт эмас.

Зоҳид: — Қўшиқ куйлашни бошлаганда, очиғи, биз ўз  йўналишимизни, санъатдаги имкониятимизни билмасдик. Тажриба ошган сайин эса ҳар биримизнинг имкониятимизни аниқланяпти.

Фарҳод: — Ҳар бирингизда йўналиш бор, бу куйлаш жараёнида сезилиб туради. Негадир  концертларингизда бирингизнинг овозингиз янграганда, бошқа биров микрофонда қўшиқ куйлаётган вазиятларни кўп кузатганман.

Зоҳид: —   Гап шундаки, биз концертларда ҳеч қачон микрофонни ўчирмаймиз. Шоҳрух ё Жасур куйлаганда мен, мен қўшиқ айтаётганимда улар жим туролмайди. Шунинг учун фонограммада овозим кетаётган бўлса-да, бошқалар ҳам қўшилиб туради.

Фарҳод: — "Уммон” гуруҳидан олдин Зоҳиднинг ўзи яккахон хонанда сифатида танилган эди. Айтайлик, бугун Зоҳид бўлмаса, гуруҳ сақланиб қоладими?

Шоҳрух: — Зоҳид, Жасур, Шоҳрух — "Уммон”нинг бир бўлаги. Нафақат Зоҳид, балки Жасур ёки мен кетсам ҳам "Уммон” тарқалиб кетади.

Маҳмуд: — 15 йилдан  кейин йўналишингиз қандай бўлади?

Жасур: —  Буни вақт кўрсатади. "Болалар” гуруҳи мисолида гапирадиган бўлсак, улар ҳам йилдан-йилга ўсиб, йўналишини сақлаб қолишган. Гуруҳдаги куйланаётган қўшиқларнинг мавзулари ёшига мос тарзда ўзгариб келган.

Маҳмуд: — Ўзбекистон халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов ва Муножат Йўлчиевалар сизларнинг Муниса Ризаева билан айтган "Во ажаб” қўшиғингизни куйлашди.

Зоҳид: — Уларнинг дуэтини эшитиб очиғи тан бердим. Бизга жуда ёқди.

Алия: —  Бу мавзуда Ғуломжон Ёқубовга мурожаат қилганимизда "Биз ёшларни танқид қиладиган бўлсак, биринчи бизнинг йўналишимизда куйлаб кўринг. Буни ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор, дейишади. Мана биз куйладик. Энди навбат уларга” деб жавоб қайтарди. Сизлар унинг  қайси қўшиғини куйлай олган бўларди?

Зоҳид: — Биз ҳам устоз санъаткорнинг ўзидан рухсат олган ҳолда, "Эй дил” ва "Дилором” номли қўшиқларини қайта куйламоқчимиз.

Наргиза: — Зоҳид, сиз аввал мусиқа ёзиб, кейин унга шеър битасизми?

Зоҳид: — Биринчи галда мусиқа ёзиб, кейин унга овозга мослаштираман.  Тан олиш керак, шеър ёзишда маҳоратим етарли эмас. 

Абдулазиз: — Шеърга мусиқани мослаштириш тўғрироқ бўлмайдими? 

Зоҳид: —  Бундай услубда яралган қўшиқларимиз ҳам йўқ эмас. Аммо менимча, қўшиқ куйлашда овоз йўлининг ўрни жуда катта. Агар шеър ҳам, мусиқа ҳам, яхши бўлиб унга овоз йўли  топилмаса, куйланган қўшиқ бир тийинга қиммат бўлиб қолаверади.

Фарҳод: — Бугунги кунда жонли ижрода куйлаш оммалашиб боряпти. Сизлар қачон жонли ижрода куйлашга ўтмоқчисизлар?

Зоҳид: — Ўтган йилги сўнгги концертимизда 3 та қўшиғимизни жонли ижрода куйлаганмиз. Кейинги яккахон концертларда буни кўпайтириш ниятимиз йўқ эмас. Бу ҳаракатни ҳозирдан бошлаганмиз. Жонли куйлаш талаб этиладиган йўналишда қўшиқ ёзяпмиз...

Ислом: — Сўнгги яратилаётган барча қўшиқлар ҳозирда "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг "элагидан” ўтиб келяпти. Илгари биз ёзган қўшиқлар шунчаки тарқатилган бўлса, ҳозир уларни махсус мутахассисларга эшиттириб кейин халққа беряпмиз.

Томонлар хулосаси:

Зоҳид: — Учрашувга келишдан аввал, кўнглим бироз ғаш бўлганди. Яна оддий интервью бўлади деган хаёлда эдим. Аммо бугунги учрашув матбуотдаги энг яхши ва эсда қоларли учрашувлардан бўлди. Фикр алмашиб, танқидчилардан бизнинг фойдамизга бўлган таклифлар олдик.

Наргиза: — "Уммон"чилар бошқаларга ўхшаб қўшиқларини радио, ТВ орқали реклама қилиб танилмади. Улар ҳавас учун куйлаб юришганда, ёшларнинг ўзи қўшиқларини топиб тинглади. Хулосам шуки, оқловчи бўлиб адашмаган эканман. "Уммон" гуруҳининг ҳали ўқимай туриб шунча ютуққа эришганининг ўзи катта гап. Асосийси, улар изланишда ва хатоларини тузатишга ҳаракат қилишмоқда. Билмаслик айб эмас, ўрганмаслик айб. Улар эса ўрганишмоқда.

Абдулазиз: —  "Уммон” гуруҳи йигитлари ижодидаги айрим камчиликларни ўзлари билан муҳокама қилиб шундай хулосага келдимки, ижодкорлар ёш бўлишига қарамай танқидларни холисона қабул қилишлари билан ўрнак бўлишга арзийди. Ҳатто улар муҳокама сўнггида "Айтилган танқид ва таклифларингизни албатта инобатга оламиз”, дея фикрларимизни одоб билан қабул қилишди. Келажакда гуруҳ қўшиқларидаги сўзлар маъноси, шеърий қофиялар ва клиплари мазмунига эътиборли бўлишса, мақсадга мувофиқ бўларди.
 

Раздел: Шоу-бизнес | Просмотры: 1321 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Не давайте в долг друзьям, лучше подарите им ту сумму. В будущем отдача будет больше.
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2662
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1302
3Sarvar va Komil - Telbaman 1086
4Shohruhxon - Go'zalina 1173
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1118
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1034
7Bojalar - Ona  949
8Shohruhxon - Majnun 943
9Dilso'z - Onam 964
10Lola - Sog'indim 970
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 930
12Rayhon - Tabib  930
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 920
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 878
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 748
16Ummon - Meni Aldadi 751
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 756
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 638
19Ummon - Soat 7da 613
20Shohruhxon - Ey Sabo 653
21Lola - Ovutay  582
22Umidaxon - Biyo-biyo 578
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  673
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 632
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 612
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2662
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2508
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2405
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1623
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1408
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1302
7Shohruhxon - Go'zalina 1173
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1118
9Sarvar va Komil - Telbaman 1086
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1034
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2024
Хостинг от uCoz