Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 8 Гостей: 8 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2012 » Ноябрь » 14 » 2012 йил 21 ноябрдан 5 декабрга қадар Тошкентда FIDE Халқаро шахмат федерациясининг шахмат бўйича гран-приси ўтказилади.
18:07 2012 йил 21 ноябрдан 5 декабрга қадар Тошкентда FIDE Халқаро шахмат федерациясининг шахмат бўйича гран-приси ўтказилади. |
Унда жаҳоннинг 12 нафар энг кучли гроссмейстери ўзаро беллашади. Ташкилотчилар: FIDE, Фонд Форум, Ўзбекистон шахмат федерацияси. Юртимизда шахмат бўйича бундай юқори даражадаги шахмат турнири илк бора ташкил этилмоқда.
FIDE халқаро шахмат федерациясининг шахмат бўйича гран-приси 6 босқичда ўтказилиб, икки йил давом этади. Гран-прининг 6 босқичи бўйича энг яхши деб топилган 3 нафар шахматчи жаҳон чемпиони (амалдаги жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд) билан учрашиш ҳуқуқи учун ўзаро беллашади. Жаҳон чемпиони унвони учун матч 2014 йилда бўлиб ўтади. FIDE гран-присининг илк босқичи шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Лондонда ўтказилган эди. Иккинчи босқич Тошкентда қаршиланмоқда. Шунингдек, бошқа босқичлар 2013 йилда Лиссабонда, Мадридда, Берлинда ва Парижда ташкил этилади.
Тошкентда ўтказиладиган халқаро шахмат федерациясининг гран-приси иштирокчилари:
Сергей Карякин (Россия) – тезкор шахмат бўйича 2012 йил чемпиони; Борис Гельфанд (Исроил) – 2011 йил Жаҳон кубоги соҳиби; Руслан Пономарев (Украина) – шахмат бўйича 16-жаҳон чемпиони, 2011 йилда Жаҳон кубоги финал босқичи иштирокчиси; Перез Домингес (Куба) – 2008 йилда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони; Петер Леко (Венгрия) – 2010 йилда номзодлар ўйини финалисти; Александр Морозевич (Россия) – 2005 ва 2010 йилларда жамоалар ўртасида жаҳон чемпионатларининг икки карра ғолиби; Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) – 17-жаҳон чемпиони, 2010 йилги Осиё ўйинлари чемпиони; Ванг Хао (Хитой) – Осиё ва Хитойнинг кўп карра чемпиони; Вугар Гашимов (Озарбайжон) – 2009 йилда жамоалар бўйича Европа чемпиони; Фабиано Каруано (Италия) – Италиянинг кўп карра чемпиони; Темур Ражабов (Озарбайжон) – 2010 йил Европа чемпиони, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби; Петр Свидлер (Россия) – Жаҳон кубоги бронза медали соҳиби.
FIDE халқро шахмат федерациясининг гран-приси очилиш маросими 21 ноябрь куни Тасвирий санъат галереясида очилади. Беллашувлар 22 ноябрдан 4 декабргача бўлиб ўтади. 26 ноябрь ва 1 декабрь - иштирокчилар учун дам олиш кунларидир. Ҳаммаси бўлиб 11 та раунд ўтказилади.
Гран-при ёпилиши ва биринчи уч ўринни эгаллаган шахматчиларни тақдирлаш маросими 4 декабрь куни бўлиб ўтади. FIDE Халқаро шахмат федерациясининг Мукофот фонди гран-прининг ҳар бир босқичи учун 170 минг еврони ташкил этади (сумма барча иштирокчилар ўртасида тақсимланади).
Гран-при доирасида мамлакатимизнинг энг кучли ўсмир шахматчилари учун номи юқорида тилга олинган жаҳон даражасидаги гроссмейстерлар иштирокида маҳорат дарслари тақдим этилади. Юртимизда ўтказиладиган FIDE гран-приси Халқаро шахмат федерацияси аъзоси бўлган 170 мамлакатга тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
|
Раздел: Новости спорта |
Просмотры: 1068 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Виноград взрывается в микроволновой печи |
|