Хитойлик муҳандислар Шанси шаҳрида баландлиги 838 метр бўлган 220 қавтли
бинони 90 кун ичида қуриб битказишни мўлжаллашмоқда. Шанси Хитой
марказий қисмидаги Хунан вилоятининг маъмурий марказидир. Бу шаҳарда
”Sky Citi” номини оладиган осмонўпар бино қурилиши 628 миллион АҚШ
долларига баҳоланган иншоотни қуриш ишлари шу ой охиридан бошланиши
кутиляпти. Бунинг учун аввалдан тайёрланган махсус материаллар
ишлатилади. Бундай усул 2011 йилнинг декабрида Хунан вилоятида 30
қаватлик меҳмонхона биносини 15 кун ичида қуриб битказиш учун
ишлатилган. 30 қаватлик бино 15 кун ичида кўтарилгани тасвирга
туширилган видео: Ичида шинам уйлар, идоралар, савдо мажмуалари ва
ресторанлар жойлашадиган ушбу бино 31400 одамни сиғдира олади ва уларга
104та тез ҳаракатланадиган лифт хизмат қилади. Бино камида тўққиз баллик
зизилага дош бера олиши учун унинг конструкцияси зангламайдиган
пўлатдан ясалади. Бунинг учун 220 минг тонна пўлат ишлатилиши кўзда
тутилган.
|