Ўзбекистон Футбол федерациясининг Твиттердаги расмий саҳифаси томонидан хабар қилинишича, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасидаги 2013 йилги халқаро учрашувларни Тошкентдаги янги қурилган "Бунёдкор" стадионида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов шогирдлари 6 февраль куни Осиё чемпионати саралаш мусобақаси доирасидаги илк учрашувда Гонконг терма жамоасига қарши ўтказади. Шунингдек 26 март санасида ЖЧ-2014 учун Ливанга қарши кечадиган учрашув ҳам янги ўйингоҳда бўлиши кутилмоқда. Хабарда айтилишича, ҳали бирорта ҳам мусобақа ўтказилмаган "Бунёдкор" стадионини терма жамоа ўйинлари ўтказилишидан аввал ОФК инспекцияси кўрикдан ўтказади.
|