Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Апрель » 7 » 50 йилдан кейин Ўзбекистонда ҳарорат 3 даражага кўтарилади
08:30 50 йилдан кейин Ўзбекистонда ҳарорат 3 даражага кўтарилади |
Бунинг оқибатида қандай ўзгаришлари рўй бериши мумкин?
Агар ўз вақтида зарур чоралар кўрилмаса, ҳаво ҳароратининг ўзгариши оқибатида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасига ва қишлоқ жойларда яшовчи аҳолига зиён етиши мумкин.
Бу ҳақда Иқлим ўзгаришининг Европа ва Марказий Осиё минтақаларида қишлоқ хўжалигига таъсири ҳақидаги Жаҳон банкининг янги китобида маълум қилинмоқда.
UzDaily.uz порталининг хабар беришича, "Уфққа боқиб: иқлим ўзгариши ва мослашув чоралари таъсирида Шарқий Европа ва Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги қандай ўзгаради ” китобида Албания, собиқ Югославия Республикаси (БЮР) Македония, Молдова ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун адаптациянинг янги ғоялари ва турлари таклиф этилмоқда.
Мазкур китобда ёзилишича, келаси 50 йилда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 2-3 даражага кўтарилади. Экспертларнинг фикрича, бу кўрсаткич мамлакатимизда сўнгги 50 йил ичида кузатилган исиш кўрсаткичидан анча юқори.
Агар иқлим ўзгаришига қарши экиш муддатларини ўзгартиришдан ташқари ва сув билан таъминлашни камайтиришни ҳисобга олган ҳолда адаптациянинг бошқа зарур чора-тадбирлари амалга оширилмаса, мазкур ҳолат қишлоқ хўжалиги соҳасига катта зарар етказиши ва 2050 йилга бориб ҳосилдорлик 20-50 фоизга қисқариб кетиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистоннинг асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлмиш буғдой ва пахта билан бир қаторда олма, картошка ва помидор ўсимликларининг ҳам ҳосилдорлик кўрсаткичлари пасайиб кетиши хавфи бор.
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 913 |
Добавил: Administrator
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Банкоматы ошибаются примерно на 300$ в год, в нашу пользу. |
|