Apple корпорацияси акцияларининг нархи 5 декабрдаги савдолар натижасида олти фоиздан кўпга арзонлашди. 2008 йилдан бери Apple акциялари нархининг бир кунда бу даражада кескин тушиб кетмаганди.
Компаниянинг капиталлашув жараёни бир суткада 35 миллиард долларга қисқарди ва 506,84 миллиардни ташкил қилди. 2012 йил сентябрь ойининг охирига бориб, iPad ва iPhone ишлаб чиқарувчиларнинг акциялари рекорд даражага - 705,07 долларгача кўтарилди, Apple акциялари эса 24 фоизга тушиб кетди.
Акциялар нархининг бундай тушиб кетишини International Data Corp тадқиқот фирмаси башорат қилган эди. Шу йилнинг оҳиригача акцияларнинг планшетлар бозорида ҳам 53,8%га пасайиши башорат қилинмоқда. Айни пайтда планшетларнинг Android лардаги улуши 39,8 дан 42,7 фоизга ўсиши кутилмоқда.
|