"Билайн” ягона алоқа оператори халқаро интернет-канали сиғимининг навбатдаги бор оширилгани ҳақида хабар берди. Энди у 1,2 Гбит/с ни ташкил қилади.
"Охирги ойларда тармоқ ускунасига, алоқа каналига бўлган юкламалар кескин ўсди, – дейди Unitel компаниясининг техник директори Денис Котляренко. – Мазкур ҳолат амалдаги ташқи канални яна 20% га оширишга сабаб бўлди, бу аввалгидек Ўзбекистондаги мобил алоқа опеарторлари орасида энг катта сиғим ҳисобланади”.
Эслатиб ўтамиз, август ойида "Билайн” компанияси халқаро интернет-канал сиғимини 1 Гбит/с гача етказганди.