Seshanba, 08.07.2025, 05:30
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
Rashid Haliqov-Ishontir (Мп3) 
Силвио Берлускони собиқ хотинига товон тўламоқчи эмас 
Saida - Shukrona 
Тошкентда трамвай изидан чиқиб кетди 
Lola-Childirmaga o'yna 
Ummon - Soat 7da 
"Google" ning barcha sirlari bita videoda (Tas-Ix) 
Zarina Nizomiddinova (Biografiya) 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » Ўзбекистонда чет тиллари энди биринчи синфдан бошлаб ўқитилади
17:34
Ўзбекистонда чет тиллари энди биринчи синфдан бошлаб ўқитилади
Ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча мамлағ қўшиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорга имзо чекди.
Ушбу ҳужжатга биноан,
- 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча ҳудудида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса, алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланади;
- Олий ўқув юртларида айрим махсус фанларни, хусусан, техник ва халқаро мутахассисликлар бўйича ўқитиш чет тилларда олиб борилади;
- Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий комплекслар билан таъминлаш, уларни белгиланган муддатларга риоя этилган ҳолда қайта нашр этиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг айланма маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади.

Қарорда шунингдек, чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган Мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил қилиш, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини эса унинг ишчи органи этиб белгилаш қайд этилган. Мазкур мувофиқлаштирувчи кенгаш 2013 йилнинг 1 мартигача ҳар бир таълим босқичида янги таълим стандартларини тасдиқлаши, 1 майгача умумтаълим мактабларининг биринчи синфидан бошлаб чет тиллар таълимини узлуксиз жорий этиши, шунингдек, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларининг янги ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаши талаб этилади. Бундан ташқари чет тилларни ўқитиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади ва кучайтирилади ҳамда ўқув якунлари бўйича тест-имтиҳонлари топширилади.

2015/2016 ўқув йилларидан бошлаб, барча олий таълим муассасаларига кириш тестлари блокига хорижий тиллар ҳам киритилади. Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасаларида чет тиллар ўқитувчиларига зарур эҳтиёжи бўлган узоқ туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли ичидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тавсияномалари асосида чет тиллар ўқитувчилари ихтисослигига олий таълим муассасаларига мақсадли қабулни амалга оширишга рухсат этилади. Мақсадли қабул асосида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган шахслар, ўқишни битирганларидан сўнг, ўзлари яшайдиган жойларда жойлашган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тавсияномаларида кўрсатилган таълим муассасаларида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда олинган мутахассисликлари бўйича ишлаб беришлари шарт.
Чет тиллар ўқитувчилари ва муаллимларига рағбатлантирилувчи тўловлар ва қўшимчаларни ҳисоблашда, уларнинг ойлик маошига лавозимига қараб қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида 30 фоиз ва бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз қўшиб берилади. 2013-2016 йилларда таълим муассасалари хорижий тиллар кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш ҳам назарада тутилган.
Қарорга кўра шунингдек, маҳаллий телеканаллар орқали болалар ва ўсмирларни хорижий тилларга ўргатиш бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда уларни трансляция қилиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданияти, жаҳон илми ва техникасига бағишланган илмий-оммабоп хорижий бадиий ҳамда мультипликациявий фильмларни ўзбек тилидаги субтитр ёрдамида, мунтазам кўрсатиб борилади.

"ZiyoNet” тармоғи орқали таълим муассасаларининг халқаро таълим ва билим олиш манбаларига кириш имкониятларини сезиларли орттириш, унинг ресурс марказини мультимедия ресурслари, шахсий компьютерлар ва мобиль ускуналар учун иловалар билан бойитиш, шунингдек, инглиз тилида ўқув ва бадиий адабиётлар, ихтисослаштирилган расмлар билан безатилган газеталар ва журналларни чоп этиш, уларга махсус рукнлар ҳамда иловаларни ташкил қилиш белгиланган.

Таъкидлаш жойиз, мустақиллик йилларида 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар ўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5-9 синфлари учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари жиҳозланди.

Бироқ Қарорда қайд этилишича таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш борасидаги талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим асосан анъанавий услубларда олиб борилмоқда. Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини тақозо этади.

Мазкур қарорни қабул қилишдан мақад замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратишдан иборат. Ушбу Қарорнинг тўлиқ матни билан Қонунчилик бўлимида танишишингиз мумкин.


Раздел: Новости | Просмотры: 1045 | Добавил: Kesha | Теги: qaror, ingliz tili, O'zbekiston | Рейтинг: 5.0/1
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Каждый день на покупку наркотиков в России тратится 5 миллиардов рублей.
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2737
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1344
3Sarvar va Komil - Telbaman 1146
4Shohruhxon - Go'zalina 1234
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1182
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1104
7Bojalar - Ona  1011
8Shohruhxon - Majnun 994
9Dilso'z - Onam 1011
10Lola - Sog'indim 1018
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 976
12Rayhon - Tabib  976
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 991
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 945
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 818
16Ummon - Meni Aldadi 792
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 790
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 691
19Ummon - Soat 7da 660
20Shohruhxon - Ey Sabo 692
21Lola - Ovutay  621
22Umidaxon - Biyo-biyo 624
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  723
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 680
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 659
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2737
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2553
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2458
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1663
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1456
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1344
7Shohruhxon - Go'zalina 1234
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1182
9Sarvar va Komil - Telbaman 1146
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1104
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2025
Хостинг от uCoz