Интернет-қидирув хизматини кўрсатувчи Google корпорациясининг йиллик даромади, у ташкил этилганидан бери илк марта 50 миллиард долларга етди.
Корпорация ҳисоботига кўра, 2012 йилда унинг йиллик даромади 50,2 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса 2011 йилга нисбатан 32 фоизга кўпдир. Сўнгги молиявий чоракда Google тушуми 2,89 миллиард долларни ташкил қилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига кўра 6,7 фоизга кўпроқ. Шу билан биргаликда компаниянинг йиллик даромади 2011 йил билан таққослаганда 10 фоизга ўсиб, 10,7 миллиард долларни ташкил қилди. Ҳисобот чоп этилгандан кейин Google акциялари 730,03 долларга қимматлашди. Молиявий кўрсаткичларнинг бу даражада ўсишига АҚШнинг мобил ва интернет реклама бозоридаги ривожланиш сабаб бўлди. Мазкур бозордан Google 41 фоиз даромад олди. Айнан мана шу сабабли ҳисоботдаги маълумотлар мутахассислар башоратидан ўзиб кетди. 2012 йилнинг май ойида Google 12,5 миллирад долларга Motorola Mobility компаниясини сотиб олиб, корпорация тарихидаги энг қиммат ҳаридни амалга оширган эди.
|