Shanba, 18.01.2025, 04:20
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
Хитой дунёдаги энг баланд бинони 90 кунда қурмоқчи 
Cho'lpon. Kecha va kunduz (roman) 
Ўзбекистон-Қатар ўйини чиптасини махалла оркали олиш мумкин 
Ahmad Yassaviy. Devoni hikmat (yangi topilgan namunalar) 
Тошкент шаҳар хўжалик суди "МТС Ўзбекистон" аризасини қабул қилди 
Rayhon - Qani (EXCLUSIVE PREMERA) 
Xitoyliklar Ummon (Yo'q) qo'shig'ini kuylashmoqda (Video (Tas-ix)) PRIKOL 
Bo'lishi mumkun emas!!! 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Январь » 1 » 2013 йилда бахтли бўлиш ва кўп даромад топиш иримлари
17:05
2013 йилда бахтли бўлиш ва кўп даромад топиш иримлари

Кимда-ким янги йил киришига бонг чалинган пайтда аксирса, йил давомида унга...

Барча нишонланадиган байрамлар қатори Янги йилни қаршилашда ҳам эътиборга олинадиган жиҳатлар йўқ эмас. Энг асосийси, узоқ йиллар давомида анъанага айланиб қолгани – келаётган йил қандай қарши олинса, йил давомида ана шу кайфиятнинг ҳамроҳ бўлишидир. Шу боис, ҳамма ушбу шодиёнани кўтаринки кайфиятда оила аъзолари, дўстлари, яқинлари қуршовида нишонлайди. Аммо бундан ташқари яна эътиборга молик ҳам жиҳатлар борки, унга ишониш ёки ишонмаслик ҳар кимнинг ўзига ҳавола.
Янги йилда имкон борича қарзлардан қутулган маъқул, шунингдек янги йил арафасида бировдан қарз олиш ҳам яхши эмас.
Агар сиздан қарз олганлар Янги йил куни пулни қайтаришса, бу йил давомида оилангизга барака келишидан далолат.
Янги йилда чўнтагингиз "қуруқ” бўлмасин, акс ҳолда... Шундай экан, токи соат тунги 12 га бонг ургунга қадар, албатта чўнтагингизга пул солиб қўйинг, бу ҳам оилангизга Янги йил қут-баракали келишига ишора.
Момоларимиз ҳалигача амал қиладиган ушбу иримни ҳар бир хонадон бекаси билиши шубҳасиз. Ҳеч қачон ишлатилган идиш-товоқларни кечқурун ювиқсиз қолдирмаслик лозим. Агар момоларнинг амалига риоя қилиб, йил давомида оилангизда барака бўлишини истасангиз, Янги йил байрам кечасида ҳар қандай вазиятдан қатъи назар идиш-товоқларингизни ювиқсиз қолдирманг.
Янги турмуш қурганлар нафақат йил давомида, балки умрбод бирга бўлиш учун Янги йил кириши арафасида асло бир-бирларини ранжитмасликлари зарур. "Бир кун жанжал бўлган хонадондан қирқ кун барака кетади”, дейилгани ҳам бежизга эмас. Агар Янги йил кечасида янги турмуш қурганлар янада бир-бирларига хушмуомала бўлсалар, бу нафақат йил давомида, балки ҳар доим фаровон турмушга сабаб бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Янги турмуш қурган келин-куёвлар оиласи қўрғони мустаҳкам бўлиши учун соат тунги 12 га бонг уриши арафасида, энг эзгу тилакларни бир-бирига билдириши зарур.
Севган инсонингиз нафақат Янги йилда, балки умрбод сиз билан бирга бўлиши учун соат миллари тунги 12 ни кўрсатиши арафасида қадрли турмуш ўртоғингиз ва ўз суратингизни чўнтагингизга юзма-юз қилиб солиб қўйинг.
Янги йилда ўз жуфтини топишни ёки феъл-атвори маъқул бўлган йигитларга турмушга чиқишни истаган қизлар кичик бўлса-да, танлаганларига совға тақдим этиши лозим. Бу унинг айнан, қайси йигит билан тақдирини боғлаши мумкинлигига ёрдам беради.
Кимда-ким янги йил киришида бонг чалинган пайтда аксирса, йил давомида бахт ва омад ҳамроҳ бўлади. Аммо эътибор қилинг, бу ҳаққоний аксириш бўлиши лозим, асло аллергия ёки гармдори ёрдамида амалга оширилмаслиги керак.
Янги йилга бонг чалинаётган пайтда эшикларни очиб қўйган маъқул. Бу хонадонингиздан эски йилдаги кўнгилхиралик ва омадсизликларнинг чиқиши, янги йилда бахт ва омаднинг киришига ишора.
Хурсандчиликлар ҳамроҳ бўлиши учун Янги йилда янги либос кийиш ёки жиҳоз, умуман бирор-бир нарса харид қилган маъқул. Эскиларини эса муҳтожларга тарқатиш – Янги йилдаги савоб ишлар учун яна бир қадамдир.
Янги йилни қаршилаётганда эски йилдаги бахтли онларни ёдга олиш қувончли кунлар давом этишига замин яратади.
Эски йилдаги нохуш кайфиятлар ва танадаги салбий қувватдан халос бўлиш учун, 1 январни қарши олиш арафасида чўмилиб олиш, соғлик ва тетикликка ишорадир.
Дўкондор ва сотувчилар Янги йилнинг илк кунидаги биринчи харидорга маҳсулотни арзон баҳога сотса, унга йил давомида омадли, даромадли савдо ҳамроҳ бўлади.
Дастурхонга қарағай дарахтининг шохчасини қўйсангиз, бу узоқ умр ва соғлом ҳаёт кечиришга ишорадир.




Раздел: Интересные факты | Просмотры: 1479 | Добавил: Admin | Теги: 2013 год | Рейтинг: 0.0/0
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Самый большой ресторан фирмы "Макдоналдс" находиться в Чикаго, его площадь 2230 метров. В США если вы не знаете, нет официального языка, Английский принят в качестве официального только в некоторых штатах.
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2678
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1319
3Sarvar va Komil - Telbaman 1100
4Shohruhxon - Go'zalina 1184
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1133
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1050
7Bojalar - Ona  964
8Shohruhxon - Majnun 952
9Dilso'z - Onam 976
10Lola - Sog'indim 982
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 940
12Rayhon - Tabib  943
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 936
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 896
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 762
16Ummon - Meni Aldadi 761
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 766
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 649
19Ummon - Soat 7da 624
20Shohruhxon - Ey Sabo 665
21Lola - Ovutay  593
22Umidaxon - Biyo-biyo 589
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  681
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 641
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 620
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2678
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2519
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2411
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1628
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1415
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1319
7Shohruhxon - Go'zalina 1184
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1133
9Sarvar va Komil - Telbaman 1100
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1050
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2025
Хостинг от uCoz