Кумар Мехта ажойиб кўринишдаги мотоцикл яратди.
Унинг шакли ғилдиракли тимсохнинг ўзгинаси. Тимсохвой ўз бағрига 10 кишини сиғдира олади. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, амристарлик механик ва устахона бошқарувчиси Мехта эски мотоциклдан бундай антиқа воситани яратиш учун қарийб 1000 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаган. Бу байк-рептилия 9 ойда «дунёга келган». Айниқса болаларда катта қизиқиш уйғотаётган тимсохвойнинг узунлиги салкам тўрт метрни ташкил қилади. Унинг эни 137 сантиметр, оғирлиги эса 210 килограммга тенг. Ғилдиракли йиртқичда сайр қилишни истовчилар сони кўпайиб бормоқда.
«Кашфиётим 35 километр масофага бир литр ёқилғи сарфлайди ва тезликни соатига 50 километргача ошира олади», - дейди Прадип.