Yakshanba, 28.04.2024, 00:11
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
''МТС Ўзбекистон" ўзини банкрот деб атади 
Марсга кўчиб кетармидингиз? 80 минг одам бунга тайёр (видео) 
Фермадан 15 минг тимсоҳ қочиб кетди 
Munisa Rizayeva 
Ulug'bek Qodirov 
Farrux Xamraev-Meni nolam bu (Mp3) 
Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm) 
Эстонияликлар сув остида шашка ўйнаб кўришди 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Сентябрь » 23 » Ўйнаб айтсангиз ҳам ўйлаб айтинг, ёхуд шўх қўшиқларда мазмун бўлиши шарт эмасми?
11:24
Ўйнаб айтсангиз ҳам ўйлаб айтинг, ёхуд шўх қўшиқларда мазмун бўлиши шарт эмасми?

"Биз эстрада санъатининг бугунги ва эртанги ривожи ҳақида сўз юритар эканмиз, авваломбор "миллий эстрада” деган иборанинг маъно-мазмунига алоҳида эътибор беришимиз, уни ҳар қандай бегона таъсирдан, айниқса, "оммавий маданият” руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишимиз табиий, албатта.

Бу ҳақда гапирганда, бир ҳолатни афсус билан айтишга тўғри келади. Айрим ёш ижрочи ва ижодий гуруҳларнинг жамоатчилик эътиборига тақдим этаётган "асар”лари санъатнинг ҳеч қандай талаб ва мезонларига жавоб бермайди. Нафақат мавзу ва мусиқа, ижро усуллари, балки саҳна ҳаракатларида очиқдан-очиқ ажнабий "оммавий маданият” кўринишларига тақлид қилиш, "юлдузлик” касалига чалиниш ҳолатлари тез-тез учраб тураётгани чинакам санъат мухлисларини ранжитмасдан қолмайди албатта".
Ислом Каримов, "Юксак маънавият - енгилмас куч” асаридан
           
Ҳар гал шоу бизнесимиздаги бугунги тутруқсиз қўшиқлар, миллий қадриятларимизга хос бўлмаган клипларни нишонга олишдан аввал президентимизнинг юқоридаги фикрларини беришга одатланганмиз. Боиси, биз тайёрлаётган мақолаларнинг асл моҳияти ана шу сўзларда ўз ифодасини топган. Аммо, юқоридаги фикрларни қанча эслатиб ўтмайлик, қанча таҳлилий мақолалар тайёрламайлик "енгил-елпи” қўшиқларнинг кўпайишига тўсқинлик қилолмаяпмиз. Бугун-ку, истаган одам, истаган қўшиғини айтиш имкониятига эга. Бироқ уни тарғиб қилаётганлар қаерга қарашяпти. Бугун сўнги вақтларда мусиқий эфирлардан тушмай қолган баъзи қўшиқларнинг сўзларини тахлил қилишга аҳд қилдик.

"Жинни қилдими ёки ташлаб кетдими?”

Хонанда Баҳриддин Зуҳриддиновнинг "Опанг қани?” қўшиғи ёшу қарининг асаб толаларини чертяпти, десак муболаға бўлмас. Бу хонанданинг қўшиқ айтиш услуби ва қўшиқда қизларнинг турли исмларидан фойдалагани бизга Умировни эслатиб юборди.

Лайло опанг қани, Зуҳро опанг қани,
Жинни қилди сани опанг мани.
Барно опанг қани, Зебо опанг қани,
Тентак қилди сани опанг мани.

Қизиқ, Баҳриддин Зуҳриддинов аслида кимнинг опасига ошиқ, Барнонингми ёки Зебонинг? Буни менимча унинг ўзи ҳам билмаса керак. Қўшиқни эшита туриб наҳот бизнинг санъат шу даражагача етиб келди, деб ўйлаб қоласан киши. Хўш, бу қўшиқнинг қай жиҳатини ўрнак қилиб кўрсатса арзийди? На мусиқасида ва на ижрода янгилик бор. Яна қўшиқ ўртасида "чақир” дея дўқ қилиши кишининг асабини қўзғайди. Дарвоқе гарчи ТVМ телеканалида "Жинни қилди сани опанг мани” жумлалари "Ташлаб кетди сани опанг мани” ҳолида кетаётган бўлса-да, қўшиқнинг интернет орқали тарқалган талқинида юқоридаги жумлаларни эшитамиз. Хуллас, бу кетишда Баҳриддинга ўхшаган хонандалар тингловчиларни ҳам тентак қилмаса бўлгани.

"Олмахонни севиб... бўладими?”
"Аъло ФМ” радиоси орқали ҳар куни хониш қилаётган Шаҳзодбекнинг "Олмахон” номли қўшиғини эшитиб очиғи кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмай қоласиз. Унда шундай сўзлар бор:

Эй, қомати сарви равон,
Қоши камон ғунчадахон.
Сенга ишқим дилда пинҳон, олмахон.
Шохдан шохга сакрайвериб,
Ман шўрликни қийнайериб,
Юрагимни қилдинг-ку, қон олмахон.

Ижрочи кимнидир масхара  қиляптими ёки қўшиқ айтяптими билолмайсан киши. Қўшиқда олмахон дея бирор қизга хитоб қилиняптими ёки ҳайвонгами, буниям  тушуниш қийин. Балки "Олмахон деган қизлар исми бор, мен шуни назарда тутганман” дейиши мумкин хонанда. Гарчи шундай бўлса, бу жумлаларда "шохдан-шохга сакрайвериб” деган сўзларга на хожат?

Қайси дарахт қанча баланд бўлса ҳамки майлига
Хаёл суриб синган шохда ўтирмасанг бўлгани.

Эҳтимол, бу ўринда шоир ҳам, қўшиқчи ҳам "ҳар кимнинг ноғорасига ўйнайверма, билиб-билмай хатога йўл қўйма” демоқчи бўлгандир? Барибир, нимадир ёпишмаяпти? Бу фикрни ифодалаш учун қиз болани аллақандай жониворга ўхшатиш шартмикин?

"Гапни гапир уққанга...”

Бунақа гўзалликдан гапирворади бу тилим,
Турли туман ширин-шакар қизчаларни кўрганда.
Хаёлимни ўртасида пайдо бўлди севгилим
Алло,  Андижоним қадрдоним, меҳрибоним
Кайфиятинг қанақа, мани ширин овозим,
Кофта-майка, шиммиди юбка,
Кийинвоса чиройли орамизда крутка....

Очиғи, бу сўзларга, "Божалар” гуруҳининг "Баҳори ёзда” деган мазкур қўшиғига қандай фикр билдиришга ҳам ҳайронсан киши. Бир неча йилдан бери гапирилавериб айтишга сўз қолмади. "Гапни гапир уққанга...” деб шуни айтишса керак-да. Бу қўшиқни таҳлил қилиб ўтиришга у қадар кўп вақт сарфламаслигингиз аниқ. Қулоқларингизнинг ўзи қўшиққа рад жавобини бериши турган гап. Аслида бу сафар ҳам Жаҳонгир Позилжоновни четлаб ўтмоқчи эдик аммо юқоридагилар эртага нега "Божалар”ни ёзмайсизлар, деб таъна қилишлари турган гап. Энг ёмони,  неча йилдан буён бу гуруҳнинг қўшиқларини таҳлил қилиб келаётган бўлсакда, ҳеч қандай ўзгаришни сезмаяпмиз.

"Раҳимхон уялмадимикан?”
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг "Бомбей” қўшиғи йилнинг энг хит қўшиқлари қаторидан ўрин олган бўлса-да, уни ҳам ўта маънодор қўшиқлар қаторига қўшиш анча мушкул.

Амитабх Баччан, Абхишек Баччан,
Яна Жая Баччан оиласи Баччан,
Келини ҳам Айшвария Баччан.
Майли ёмғир ёғаверсин тонгача,
Ёмғирда ёқимлидир сайр
Бамбукдан уй ясаб тонгача мамбо,
Ўйинлар танго, эртанги жанго

Наҳот шеър дейишга дилинг оғринадиган юқоридаги сўзларни қўшиқ қилиб айтишга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон уялмаган бўлса? Ахир тингловчилар уни маънодор, мазмунли қўшиқлари учун ҳурмат қилиб эъзозлайди. Қўшиқ матни мусиқасига монанд ҳолда қофиядош сўзлардан ташкил топган деб уни оқлашга ҳаракат қиламиз-у аммо матнда қофиянинг ўзи ҳам анқонинг уруғи-ку.

"Ёр васли писта билан боғланса-я”
"Манго” гуруҳининг "Писта” номли қўшиғи тингловчиларга ҳавола этилганига анча бўлган бўлсада, кўтарилган мавзу баҳонасида уни ҳам ёддан чиқармадик. Бу қўшиқни эшитганимизда ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучигини тушунмайдиган, мактаб болаларига мос қўшиқ бўлибди деб қўл силтагандик. Буни қарангки, қўшиқ ҳатто мактаб болаларининг дидига ҳам тўғри келмайди. Қўшиқ сўзлари шу қадар бачкана тузилганки, уни тинглаган одам бу қўшиқми ёки кўча болаларининг хархашаси деб ўйлаши тайин.

Пистани қандоқ чақарлар о-о,
Мана бундоқ чақарлар.
Ёрга қандоқ ёқарлар о-о,
Мана бундоқ ёқарлар.

Шоу бизнесимизнинг кундан кунга жадаллик билан ривожланиб бораётгани катта ютуғимиз бўлса, юқоридаги каби қўшиқлар ва қўшиқчиларнинг сони кўпаяётгани ундан-да, катта камчилик эмасмикин? Бир вақтлар ёрга бўлган садоқат тилга олинганда қўшиқчилар гулни, ойни, қуёшни ёр тимсолида мадҳ этардилар. Замоннинг ўзгаришини қарангки, бугун ёр васли писта билан боғланяпти. Гуруҳ вакиллари қўшиқ орқали нима демоқчи бўлганларини лоақал ўзлари тушунишганмикин? Маълумотларга қараганда "Пистани қандоқ чақарлар” жумлалари билан бошланувчи қўшиқ аввал ҳам бўлган, халқ дасталари томонидан куйланган, оғиздан оғизга ўтиб юрган. Бироқ, ҳамма даврларда ҳам санъат асарлари ўша даврга, муҳитга, одамларнинг дунёқарашига мос ҳолда тингловчиларнинг диди ва савиясини янада  ошириши керак. "Пистани қандоқ чақарлар” бу вазифани қанчалик уддаларкин?!
 
Бугун тилга олган қўшиқларимизнинг деярли ҳаммаси тингловчилар қулоғига ўрнашиб бўлган. Бунинг асосий сабаби унинг ўта мазмундор ёки тингловчига юксак маънавий озуқа беришида эмас. Аксинча мусиқанинг ритми ўйноқи, ҳар қандай кишини ташвишларни унутиб, рақсга тушишга ундашидагина холос. Бироқ бу дегани унинг сўзлари ҳам "ўйнаб” ёзилсин дегани эмас. Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир деганларидек хонандаларимиз шўх қўшиққа истаган сўзларини айтиб, одамнинг қулоғини қоматга келтиргандан кўра, мусиқанинг ўзини тақдим этиб сукут сақлаб турганлари маъқул.

Ҳушёр тингловчи
Manba: www.darakchi.uz
Раздел: Шоу-бизнес | Просмотры: 1293 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Никогда не грызите шариковые ручки!
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2608
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1260
3Sarvar va Komil - Telbaman 1043
4Shohruhxon - Go'zalina 1130
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1072
6Ummon - Qiynama Yuragimni 993
7Bojalar - Ona  909
8Shohruhxon - Majnun 912
9Dilso'z - Onam 928
10Lola - Sog'indim 933
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 895
12Rayhon - Tabib  897
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 883
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 840
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 710
16Ummon - Meni Aldadi 725
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 720
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 612
19Ummon - Soat 7da 588
20Shohruhxon - Ey Sabo 626
21Lola - Ovutay  551
22Umidaxon - Biyo-biyo 549
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  642
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 599
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 587
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2608
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2473
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2377
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1597
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1387
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1260
7Shohruhxon - Go'zalina 1130
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1072
9Sarvar va Komil - Telbaman 1043
10Shaxboz Soliyev ft Omonjon-Mon... 1001
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2024
Хостинг от uCoz