Эстонияда антиқа мусобақа ўтказилди. Бир қарашда шашка ўйинини исталган жойда ўйнаш мумкин, лекин уни сув ўйнаш кимнинг ҳаёлига келибди, дейсиз? Эстонияликлар айнан шундай усулни синаб кўришга аҳд қилишди.
Таъкидлаш жоиз, бу турнир илк марта ўтказилаётгани йўқ. Мана 4 йилдирки махаллий ташкилотчилар спортчиларни нафақат ақлий балки жисмоний имкониятларини ҳам синаб кўришмоқда.
Ташқарида -25 даража совуқ, бассейн эса илиқ сув билан тўлдирилган. Сув остидаги шашканинг сув остидагисидан деярли фарқи йўқ, фақатгина ўйин 12 дақиқадан ошмаслиги керак, акс ҳолда спортчиларнинг баллонидаги кислород тугаб қолади. Спортчиларга қўрғошиндан тайёрланган белбоғ тақилган, шашкалар ҳам қўрғошиндан ясалган.
Албатта бундай шароитда, ғолиб бўлиш асосий мақсад ҳисобланмайди. Спортчилар биринчи навбатда бундан мароқли ҳордиқ чиқаришди, сув остида ўзларини қандай ҳис этишни синаб кўришди